Ўзбекистонда коронавирус: 11 август асосий хабарлари

© Sputnik / Татьяна Макеева / Медиабанкка ўтишРабота медиков с больными COVID-19 в клинике МГУ
Работа медиков с больными COVID-19 в клинике МГУ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир сутка давомида 443 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 747 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Вакцина от COVID-19 во время тестирования в исследовательском центре вакцин - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон қайси давлат вакцинасига қизиқиш билдирмоқда

Бир сутка давомида 443 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 747 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 136 нафари Тошкент шаҳрида, 46 нафари Тошкент вилоятида, 13 нафари Андижон вилоятида ҳамда 7 нафари Бухоро вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 712 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 23 704 нафарга етди.

Айни пайтда 7 839 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор –  Юнусобод туманида яшаган 60 ёшли А.А. (эркак) ҳамда Олмазор туманида яшаган 60 ёшли А.М. (эркак), Мирзо Улугбек туманида яшаган 63 ёшли Ш.Й. (аёл) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 57 ёшли Х.Қ. (эркак) вафот этди.

Ўзбекистонда жами 204 киши пандемия қурбони бўлди.

Россия ёки Хитойники?

Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналарни ўрганмоқда. Бу ҳақда коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Рустам Икромов брифингда маълум қилди.

Первая в мире вакцина от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Дунёдаги COVID-19 га қарши биринчи вакцина қандай номланди

“Айни кунларда Россия ва Хитой давлатида ишлаб чиқарилган вакциналар юзасидан ўрганиш ишлари олиб бориляпти. Бугун ҳам Хитой давлатида ишлаб чиқарилган вакцинанинг қўлланиш жараёни ва самараси хусусида хитойлик ва ўзбек мутахассислари видеоконференция орқали фикр алмашишди. Бу музокаралар натижасидан келиб чиққан ҳолда мамлакатда вакцинани қўллаш даражасини ҳукуматга маълум қиламиз” деди Икромов.

Эслатиб ўтамиз, Россия етакчиси Владимир Путин бугун коронавирусга қарши биринчи вакцина рўйхатга олинганини эълон қилганди. SARS-CoV-2 коронавирусига қарши илк вакцинага “Спутник V” деган ном берилди.

Россиялик мутахассисларнинг ёрдами

Россия соғлиқни сақлаш вазири гуруҳ россиялик мутахассислар коронавирусга қарши курашишда ёрдам бериш учун Ўзбекистонга жўнаб кетишга ҳозирлик кўраётганини маълум қилди.

Ватандошларни олиб келиш

Ўзбекистон Ростов вилоятида қолиб кетган фуқароларни мамлакатга қайтармоқда. 10 август маҳаллий вақт билан соат 13.20 да 918 нафар юртдошларимиз билан поезд “Первомайская” станциясидан Ўзбекистонга жўнади.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 20,0 миллиондан ошди, 736 минг киши вафот этди, 12,2 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (5,1 млн), Бразилияда (3,1 млн), Ҳиндистонда (2,3 млн).

Янгиликлар лентаси
0