Россия етакчисининг сўзларига кўра, мамлакатда эмлаш ихтиёрий равишда ўтказилиши керак.
Препарат "Спутник V" деб номланди - 1957 йилда учирилган биринчи Ер сунъий йўлдошига ўхшаш.
Шунингдек, Путин унинг қизларидан бири ҳам COVID-19 га қарши эмланганлигини айтиб берди. Унинг сўзларига кўра, аввалига унинг тана ҳарорати 38 даражагача кўтарилди, аммо кейинроқ у нормал ҳолатга қайтди ва унда иммунитет шаклланди.
Ушбу дори "фуқароларга эркин савдога" 2021 йил 1 январдан эрта бўлмаган муддатда киритилиши кутилмоқда.
Россиялик шифокор иммунолог-аллерголог Владимир Болибок ушбу вакцинанинг қандай ишлашини ва нима учун РФ дунёда дори яратган биринчи мамлакат бўлганлигини тушунтириб берди.
"Вакцинанинг ўзи ўзига ҳос "платформа" сифатида яратилган. Яъни, вакцинанинг конструкциясига керакли маълумотлар киритилади-да ва ҳар сафар янги вакцина вужудга келади. Тасаввур қилинг, сизнинг милтиғингиз бор ва сиз патронларни, масалан, картечьдан тортиб питрагача ўзгартиришингиз мумкин...", - деди Болибок Sputnik радиоси эфирида.
Унинг таъкидлашича, ушбу платформа Эболага қарши вакцинани ишлаб чиқиш жараёнида ўз самарадорлигини намойиш этди. Асосий моҳияти шундаки, одамлар одатда тез-тез касалланадиган, жуда кенг тарқалган респиратор вирус - заифлашган ёки оддий аденовирус олинади.
Албатта, унинг жиддий касаллантирувчи хусусиятлари йўқ, унда аммо коронавируснинг оқсиллари ҳақида ноёб маълумотлар мавжуд. Ғоя қуйидагича: вакцинага эга бўлган ушбу аденовирус, инсон танасини, шу жумладан ушбу оқсилларга қарши антитаначаларни ишлаб чиқаришини рағбатлантиради.
Шу тариқа коронавирусга бевосита иммунитет вужудга келади, дея қўшимча қилди шифокор.
"Яъни, бу "милтиқ" бизда бир неча йил олдин тайёрланиб бўлган. Энди ушбу "милтиқ"га янги патрон ишлаб чиқилди ва у "милтиқга"га жойланди ва отишга шай", - деди Болибок.
Мутахассиснинг тўлиқ шарҳини радиоподкастда тингланг.