ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Россияда Google тақиқланган ҳаволаларни бергани учун бир ярим миллион рубль жаримага тортилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, компания такроран қоидабузарлик учун жавобгарликка тортилган. Суд ажрими қонуний кучга кирган, жавобгар жаримани ҳали тўламаган.
Россияда 2018 йил 1 октябрдан қидирув тизимлари маълумотлар тақиқланган ягона реестрга уланишлари ва ундаги сайтларни қидирув натижаларидан истисно қилишлари шарт.
Реестрга уланмаган Google аввал ҳам бир неча марта Россияда тақиқланган сайтларни қидирув натижаларидан етарлича истисно қилмагани учун жаримага тортилган.