Лоя жирға 400 маҳбус толибларни озод қилишга рози бўлди: Ўзбекистон ТИВ муносабати

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание МИД Узбекистана
Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Афғонистоннинг Маслаҳат Лоя жирғасининг 400 нафар маҳбус толибларни озод қилиш тўғрисидаги қарорини олқишлайди.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ўзбекистон афғонлараро инклузив музокаралар олиб бориш йўлидаги сўнгги тўсиқни олишга хизмат қилган 400 нафар маҳбус толибларни озод қилиш тўғрисидаги Афғонистоннинг Маслаҳат Лоя жирғаси қарорини олқишлайди. Бу ҳақда ТИВ баёноти эълон қилинди.

Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Афғонистондаги уч кунлик сулҳни олқишлайди – ТИВ

Таъкидланишича, Ўзбекистон томони Доҳада Афғонистон ҳукумати ва “Толибон”* ҳаракати ўртасида музокаралар жараёни бошланишини тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва афғон заминида узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликка эришиш йўлида томонлар сиёсий ирода, конструктив ёндашув ва муросага тайёр эканликларини намойиш этишларига умид билдиради.

Хабарда ёзилишича, Ўзбекистон тинчлик жараёнини илгари суришда ҳар жиҳатдан ёрдам кўрсатишда давом этади ва афғон халқига тинч келажак ва фаровон давлат қуришда ҳар томонлама кўмаклашишга қатъиян тайёр.

* - Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти

Янгиликлар лентаси
0