АҚШнинг Россияга қарши санкциялар учун нишонлар рўйхати деярли тугади

© AP Photo / AP Photo / J. David AkeФлаги США
Флаги США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О'Брайен Россияга қарши санкциялар учун нишонлар рўйхати деярли туганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 10 август - Sputnik. Россияга қарши ўта кўп санкциялар жорий қилинди, шу сабабли улар учун янги нишонлар деярли қолмади. Буни АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О'Брайен CBS телеканалига берган интерьюсида тан олди.

Унинг сўзларига кўра, Оқ уйнинг олдинги маъмуриятларининг ҳеч бири "ҳозиргиси каби Россияга нисбатан қаттиққўл бўлмаган", чунки Трампнинг Овал кабинетда бўлган даврида АҚШ Россиянинг юзлаб ташкилотлари ва жисмоний шахсларига чекловлар жорий этди.

Россия и Турция провели совместное патрулирование в сирийской провинции Алеппо-Латакия - Sputnik Ўзбекистон
Ғарб биринчи марта русларнинг Суриядаги ҳарбий муваффақиятини тан олди

"Россияга қарши санкцияларни қўллашимиз мумкин бўлган деярли ҳеч ким қолмади ... Биз Россияга қарши ўта кўп санкциялар жорий этдик – алоҳида шахслар, компаниялар, ҳукумат. Русларга (санкциялар жорий этишга имкониятлар) унча қолмади, аммо биз уларга сигналлар юборишда давом этамиз", - дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Америка сайловларига аралашиш ҳақида гапирганда, О'Брайен, АҚШ бир қатор давлатларнинг уларга таъсир ўтказишга уринишларидан хабардор эканлигини яна бир бор таъкидлади. Унинг таъкидлашича, агар Вашингтон чет элдан сайлов жараёнига янги аралашувларни қайд этса, ҳукумат "Хитой, Россия ёки Эрон бўлишидан қатъи назар" энг қатъий чораларни кўради.

"Уларнинг раҳбарлари президент сифатида Трампними ёки Джо Байденни афзал кўришларидан қатъи назар, фарқи йўқ", - дея қўшимча қилди АҚШ президентининг маслаҳатчиси.

Янгиликлар лентаси
0