ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Бугун, 9 август куни Беларусда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik Беларусь нашри.
Бу мустақилликка эришган Беларусь тарихидаги олтинчи президент сайловлари саналади.
Сайлов участкалари соат 08:00 да очилади ва соат 20:00 гача ишлайди. Сўнгра овозларни ҳисоблаш бошланади. Мамлакат Марказий сайлов комиссияси сайловнинг дастлабки натижаларини душанба куни эрталаб эълон қилишни ваъда бермоқда.
Рўйхатдан ўтган беш номзод президентлик курсиси учун кураш олиб боришмоқда: Александр Лукашенко (амалдаги президент), Сергей Черечень (Беларусь социал-демократлар партияси раиси), Анна Канопацкая (собиқ депутат, тадбиркор, ҳуқуқшунос), Андрей Дмитриев (жамоат арбоби, “Говори правду” бирлашмаси ҳамраиси), Светлана Тихановская (рўйхатдан ўтиш рад этилган гомеллик блогернинг рафиқаси).
4 август куни бошланган муддатидан олдин овоз беришда 40 фоиздан зиёд сайловчилар ўз овозларини бериб бўлишган.