Ўзбекистонда карантин чекловлари босқичма-босқич бекор қилинади - Нарбаева

Oбуна бўлиш
Бугун Сенатнинг олтинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда парламент юқори палатаси Раиси Танзила Нарбаева ўз нутқида карантин чоралари босқичма-босқич бекор қилинишини айтди

ТОШКЕНТ, 7 авг - Sputnik. Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлисида Сенат раиси Танзила Норбоева коронавирус пандемияси туфайли Ўзбекистонда киритилган чекловлар босқичма-босқич бекор қилинишини маълум қилди.

Заседание Сената Олий Мажлиса - Sputnik Ўзбекистон
Миграция, таълим ва ишсизлик масалалари: Олий Мажлис Сенати навбатдаги мажлисни чақиради

"Ҳозирги қийинчиликлар албатта ўтади. Пандемия ҳам барҳам топади. Бироқ келгусида бу каби қийинчиликлар бўлмайди деб ҳеч ким кафолат бера олмайди. Шундай экан, барча соҳалардаги тартиб-таомилларни мана шундай шароитларга мослаштиришимиз зарур деб ҳисоблаймиз. Эндиликда карантин чоралари босқичма-босқич бекор қилинади. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тўғрисидаги кенг тарғибот ишларини кучайтиришимиз, касалликка чалинганларни ишлаб чиқилган протоколлар асосида даволаш билан бирга нормал ҳаётга қайтаришимиз, яъни иқтисодиётимизни ривожлантиришимиз зарур", - деди Нарбаева.

Нарбаеванинг таъкидлашича, бунда айниқса қонунларни такомиллаштириш биринчи галдаги вазифа ҳисобланади. Шу боис, Нарбаеванинг айтишича, коронавирус пандемияси даврида вужудга келган муаммолардан келиб чиқиб амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш учун Сенат ҳузурида ишчи гуруҳ тузилган.

"Сенаторлар, вазирлик ва идоралар вакиллари эксперт-олимлардан иборат мазкур ишчи гуруҳ томонидан таҳлиллар олиб борилиб, тегишли таклифлар ишлаб чиқилмоқда. Мазкур йўналишда барча давлат ва нодавлат тузилмалар, илмий ва ишбилармон доира вакиллари, фуқаролар, ҳуллас жамиятнинг барча  фаол аъзолари ўзларининг таклиф-мулоҳазаларини бизга беришса жуда ҳам яхши бўларди", - деб қайд этди Сенат раиси.

 

Янгиликлар лентаси
0