Twitter Трамп кампанияси аккаунтини вақтинча блоклади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишИконка приложения Twitter
Иконка приложения Twitter - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коронавирус ҳақидаги ёлғон фикр акс этган видео сабаб Дональд Трамп кампаниясининг расмий аккаунтини вақтинча блоклаб қўйилди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Twitter ижтимоий тармоғи АҚШ президенти Дональд Трамп кампаниясининг расмий аккаунтини вақтинча блоклаб қўйди. Бунга коронавирус ҳақидаги ёлғон фикр акс этган видео сабаб бўлган. Бу ҳақда CNN телеканали ижтимоий тармоқ вакилига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Аввалроқ янги коронавирус ҳақида ёлғон маълумот тарқатилишига қарши курашга қарор қилган Facebook ушбу видеони Трамп саҳифасидан ўчириб ташлаган. Видеода Америка етакчисининг Fox News телеканалига берган интервьюсининг парчаси акс этган ва унда Трамп болалар “COVID-19 га деярли мойил эмас” деган фикрни билдирган.

Twitter вакили ушбу видео Twitterʼнинг "СOVID-19 ҳақидаги дезинформация қоидаларини бузишини” маълум қилган. Аккаунт эгаси твитни ўчириши керак, шундан сўнг яна хабар ёзиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0