Тошкент вилояти тун давомида аниқланган коронавирус бўйича пойтахтни ортда қолдирди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишТестирование россиян на наличие антител к COVID-19 в Москве
Тестирование россиян на наличие антител к COVID-19 в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган тун давомида яна 267 та COVID-19 билан касалланиш қайд этилди. Тошкент вилояти ва пойтахтда яшаган икки фуқаро коронавирусдан вафот этди.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Ўзбекистонда ўтган тун давомида янги 267 та коронавирус билан касалланиш қайд этилди. Шундан 125 таси Тошкент вилоятида аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Қолган янги касалланганларнинг 84 нафари Тошкент шаҳрида, 39 нафари Бухоро вилоятида, 12 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 7 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев коронавирусга қарши вакцинация қилиш йўлларини пухта ўрганиш топшириғини берди

Шу тариқа Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 27 314 нафарга етган.

Тун давомида коронавирус билан касалланган Тошкент вилояти Тошкент туманида яшаган 70 ёшли А.М. ва Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшаган икки бемор вафот этди. Қурбонларнинг умумий сони 167 нафарга етди.

Шу пайтга қадар 18 051 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 9 096 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 619 нафари оғир, 208 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Янгиликлар лентаси
0