Миллий гвардия 2,5 яшар болани уриб ўлдирган ходим юзасидан муносабат билдирди

© Sputnik / Владимир ПесняСотрудник следственного изолятора
Сотрудник следственного изолятора - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Миллий гвардия “2,5 яшар болани уриб ўлдирган Миллий гвардия ходими 19 йилга кесилди” сарлавҳаси билан тарқатилган маълумот юзасидан муносабат билдирди.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Миллий гвардия “2,5 яшар болани уриб ўлдирган Миллий гвардия ходими 19 йилга кесилди” сарлавҳаси билан тарқатилган маълумот юзасидан муносабат билдирди.

Автомобиль национальной гвардии Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Миллий гвардия уйда даволанаётганлар устидан назоратни кучайтиради

“Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотда баён қилинишича, содир этилган ҳолат юзасидан Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси икки ярим яшар болани ўриб ўлдирганлиги ва у Тошкент шаҳар Жиноят ишлари суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (қасддан одам ўлдириш) в ва ж-бандлари ҳамда 110-моддаси 2-қисми (қийнаш) а ва в-бандлари бўйича айбли деб топилиб, 19 йил муддатга озодликдан махрум қилинган", - дейилган баёнотда. 

Айтилишича, 2020 йил 1 февраль кунида ушбу жиноятни содир этган собиқ Қўриқлаш хизмати сафдор ходими Б.Ахмедов 2012 йил март ойидан Қуролли кучлар сафида хизмат қилиб келган ва 2019 йилда Қўриқлаш хизмати Миллий гвардия тасарруфига ўтказилиши муносабати билан у ўз хизматини шу тизимда давом эттирган.

“Собиқ Қўриқлаш ходимининг оила турмуш доирасидаги жиноятга қўл урганлигини асло оқлаб бўлмайди, жорий йилнинг май ойининг 27 куни (бундан икки ярим ой олдин) унга нисбатан Тошкент шаҳар Жиноят ишлари суди томонидан қилмишига яраша адолатли ҳукм тайинланганлиги ҳам қонунларимиз усуворлигидан далолатдир”, - дейилган МГ баёнотида.

Янгиликлар лентаси
0