Жинсидан тикилган форма ва КГБ текширувлари: Олимпиада-80 ҳайдовчилари қандай ишлашган

© МострансавтоНиколай Николаевич Юганов
Николай Николаевич Юганов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москвадаги Олимпия ўйинларининг 40 йиллиги шарафига Sputnik Олимпиада-80 муҳити ҳақида гапириб беришни давом этмоқда. Бугунги қаҳрамонларимиз Олимпиада автобус ҳайдовчилари, ўша пайтда Мострансавтода ишлаган Александр Марочкин, Николай Шкаликов ва Николай Юганов.

ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik, Данара Курманова. Олимпиада-80 ўйинларига 5 мингдан ортиқ автобус жалб қилинган, аммо улардан фақат 550 таси бевосита спортчилар ва мухлисларга хизмат кўрсатган. Асосий олимпия йўналишларида ишлаш учун Москва ва Москва вилоятидан 1300 нафар энг яхши ҳайдовчилар жалб қилинган, танлов жуда жиддий бўлган. Хорижий делегацияларни ташиган Александр Марочкиннинг сўзларига кўра, Олимпиада ташкилий қўмитаси ҳайдовчиларга кўп талаблар қўйган.

Рулни тўғри тутиш керак

Номзодларни саралаш Олимпиададан атиги тўрт ой олдин якунланди - ҳайдовчилар дарҳол ҳайдаш этикети курсларига юборилди. Александр Марочкин айтишича, ҳаммасидан ҳам унинг эсида рулни қандай тутиш кераклиги машғулоти қолди.

"Биз ахир хоҳлаганимиздай ҳайдардик, - дейди у. – Бу ерда эса  чиройли кўриниши учун рулга қўлларни қандай тўғри қўйиш кераклигини тушунтиришган".

"Иш стажи ўн йилдан кам бўлмаслиги ва биринчи даражали ҳайдовчи мақоми бўлиши керак эди, - дейди Марочкин. - Агар мос келса, уни тиббий кўрикка жўнатишарди, кейин ДАН текширувига".

© Мострансавто Александр Викторович Марочкин — на фото справа
Жинсидан тикилган форма ва КГБ текширувлари: Олимпиада-80 ҳайдовчилари қандай ишлашган - Sputnik Ўзбекистон
Александр Викторович Марочкин — на фото справа

Тахминан шу вақтнинг ўзида, ҳайдовчилар автобусларни қабул қилди – янги, заводдан тўғридан-тўғри, шунинг учун уларни биринчи навбатда синовдан ўтказиб тайёр қилиб қўйиш керак эди. Масалан, ҳайдовчи Николай Югановга аавалига бу автобусларда болаларни пионерлар лагерига олиб бориш топширилди. Шунингдек Москва вилояти шаҳарларидан Олимпиадага келган барча ҳайдовчилар СССР пойтахти бўйлаб сафарлар қилишлари, йўналишларни ўрганишлари керак эди.

© МострансавтоУдостоверение водителя Олимпиады-80 Николая Юганова
Удостоверение водителя Олимпиады-80 Николая Юганова - Sputnik Ўзбекистон
1/2
Удостоверение водителя Олимпиады-80 Николая Юганова
© МострансавтоУдостоверение водителя Олимпиады-80 Николая Юганова
Удостоверение водителя Олимпиады-80 Николая Юганова - Sputnik Ўзбекистон
2/2
Удостоверение водителя Олимпиады-80 Николая Юганова
1/2
Удостоверение водителя Олимпиады-80 Николая Юганова
2/2
Удостоверение водителя Олимпиады-80 Николая Юганова

Учувчилар каби кийиндик

Олимпиада ташкилотчилари ҳайдовчиларнинг ташқи кўринишига ҳам катта эътибор беришди. Аэропортда мухлисларни кутиб олган Николай Шкаликов, ҳар бир ҳайдовчига форма берилганлигини эслайди. У иккита костюмдан иборат бўлган. Бири енгил, кулранг жинси материалидан тикилган, иккинчиси эса учувчиларники сингари зичроқ, тўқ кўк рангда эди. Бир ҳил тондаги жиддий галстуклар ва кўк рангли кўйлаклар бу ўхшашликни янада кучайтирди ва сайёҳлар баъзан Олимпиада автобуси ҳайдовчиларини учувчиларга ўхшатишган.

© МострансавтоНиколай Николаевич Юганов
Жинсидан тикилган форма ва КГБ текширувлари: Олимпиада-80 ҳайдовчилари қандай ишлашган - Sputnik Ўзбекистон
Николай Николаевич Юганов

Мусобақалар давомида ҳайдовчилар Ўйинларга махсус таъмирланган меҳмонхоналарда ёки ётоқхоналарда жойлаштирилган.

"Масалан, биз Дмитрий Ульянов кўчасида ётоқхонага жойлашганмиз, - дейди Александр Марочкин. - Биз бир хонада уч кишига яшар эдик ва кунора иш жадвалимиз бўлган. Навбатчиларимиз кетишганда, мен хонани тартибга солардим, учувчиларникига ўхшаган кўйлакларни ювиб дазмоллардим. Кейин - аксинча. Биз дўстона яшардик".

Сақич олиш мумкин эмас!

Олимпиада-80 ҳайдовчисининг одатий иш куни қуйидагича эди. Автобусларнинг аксарияти Москва давлат университети ҳудудида, олма боғида турар эди. Бу ерда мусобақалар учун махсус вақтинча назорат пункти ва тўхташ жойи ўрнатилди. Александр Марочкин эслашича, ҳайдовчилар афсонавий ЛАЗ автобусларида ишлаган.

"Юмшоқ ЛАЗлар бўлар эди, уларда концерт-музейларга олиб боришган, - деб тушунтиради у. - Шунингдек, улар қаттиқроқ деб номланган ёки ЛАЗ-695 ҳам бор эди. Биз айнан шуларда ишлаганмиз, чет элликларни спорт тадбирларига ташиганмиз".

© Sputnik / С. Соловьев / Медиабанкка ўтишАвтобус для городских и междугородных туристическо-экскурсионных перевозок, выпускаемый Львовским автобусным заводом (ЛАЗ)
Жинсидан тикилган форма ва КГБ текширувлари: Олимпиада-80 ҳайдовчилари қандай ишлашган - Sputnik Ўзбекистон
Автобус для городских и междугородных туристическо-экскурсионных перевозок, выпускаемый Львовским автобусным заводом (ЛАЗ)

Ҳайдовчилар учун асосий йўналишлар Лужники стадиони, "Олимпийский" ва "Крылатское" спорт мажмуалари, "Сокольники", "Измаилово" ва "Динамо" спорт саройлари ва "Битца" от спорти маркази эди. Ҳар куни кечқурун, автобуслар туриш жойига қайтганда, автобусларни КГБ ходимлари текшириб кўришарди, аммо бунда ҳеч ёмони йўқ эди, дейди Николай Шкаликов: "Жуда бўлса, савол беришлари мумкин эди, қандай, нима гаплар? Салон текширишади, юкхонани очишади, шу билан бўлди".

Бироқ, қатъий чекловлар ҳам бўлган. КГБ машғулотларидан бошлаб ҳайдовчиларга: нима бўлганида ҳам сақич ва сигареталар олинмасин, дейилган. Фақат значоклар билан алмашиш мумкин эди, деб эслайди Николай Юганов.

"Сайёҳларга таклиф қилинса, рад этишимиз тайинланганини ахир айтиб бўлмайдику, - дейди у. - Вазиятдан чиқиш йўлини топишга ҳаракат қилганмиз. Улар чекишни таклиф қилишса, сиз: "Йўқ, йўқ, мен чекмайман, раҳмат", дейишингиз керак".

© МострансавтоНиколай Николаевич Юганов с семьей на Красной площади в Москве
Жинсидан тикилган форма ва КГБ текширувлари: Олимпиада-80 ҳайдовчилари қандай ишлашган - Sputnik Ўзбекистон
Николай Николаевич Юганов с семьей на Красной площади в Москве

Рус айиқлари, ҳайратда қолган французлар ва ҳинд плаши

Аммо КГБда автобусларда унутилган сайёҳларнинг шахсий буюмларига жуда жиддий муносабатда бўлишган. "Агар автобусда бирон нарса топсак, кечқурун уни инспекторларга топширишимиз керак эди, - дейди Николай Юганов.— Кейинчалик эса уни ўзлари қайтариб беришарди".

Совет ҳукумати ҳайдовчиларнинг хатти-ҳаракатларига эътибор бергани бежиз эмас эди. Ғарб ОАВлари ўз ўқувчиларини Москвадаги Олимпиадага боришдан бош тортишга чақирган, СССР барча даражаларда сервис бўлмаганлиги ҳақида ёзганлар. Бу даъволарни рад этиш учун Олимпиада ташкилотчилари "меҳмонлар қониқса бўлди" тамойили бўйича ҳаракат қилишган, дейди Александр Марочкин ва ҳиндистонлик меҳмон аёл бир сафар плащини йўқотиб қўйганини мисол келтиради.

"У плащини автобусда эмас, балки сайр пайтида қаердадир қолдириб қўйган, - дейди ҳайдовчи. - Лекин у хафа бўлиб қолмаслиги учун унга:" Ҳеч қиси йўқ, ҳозир дўконга бориб, янгисини сотиб оламиз", дейишди. Шу тариқа унга давлат ҳисобидан плащ олиб беришди".

Александр Марочкин, унинг ҳамкасби, бир неча кекса французни олиб юрганини эсга олади. Эр-хотин жуда чанқоқ бўлиб лимонад сотиб олдилар, аммо шишани очолмадилар.

"Дўстим ойнада бу ҳолатни кўриб, шишани олди-да бир зумда уни очиб берди. Тасодифни қаранг, шу куни денгиз флоти байрами нишонланаётган эди ва французнинг кўзлари катта-катта очилиб: "Бу ерда ҳаммангиз рус айиқларисизлар!, деди. Биз бундан узоқ вақт кулдик".

Тил билан боғлиқ муаммолар бўлмаган

Баъзан ҳайдовчилар билан гидлар бирга ишлаган, лекин баъзида чет элликларни уларсиз ташишга мажбур бўлишган. Бунда сайёҳлар билан мулоқотда муаммолар бўлмаган. Биринчидан, автобус олди ойнасида спорт тури ёзилган тарфарет ёрдам берган – шу тариқа Олимпиада меҳмонлари ушбу ҳайдовчи билан қандай мусобақаларга бориш мумкинлигини тушунишган.

Иккинчидан, ҳар бир ҳайдовчига мухлисларни кутиш учун қайси стадионга бориши ва қайси сектор ёки чиқиш йўлагида кутиши кераклиги ҳақида ёзма батафсил буюртма берилган.

Ҳаммасидан кўра немислар билан гаплашиш осонроқ эди, деб эслайди Николай Юганов. "Нимаси тушунарсиз?- дейди у. – Улар "Фарен" дейишса, демак юришимиз керак. Керакли манзилга келганимиздан кейин улар кетишадида, қайтиб келиб "бай-бай!" деса, демак уларни ётоғига обориш керак. Шундай қилиб, тшпалон ёки тушунмовчиликлар бўлмаган, ҳаммаси яхши яхши ўтди".

Биз ишлагани келдик

Воқеалар қоқ марказида бўлган Олимпиада ҳайдовчилари деярли битта ҳам тадбирни кўришолмади. Ўйин ташкилотчилари уларни бошиданоқ огоҳлантиришди: улар Олимпиада ўйинларини асосан телевизор орқали томоша қилишади. Ҳайдовчиларга битта мусобақага бориш ҳуқуқи берилди - ўзларининг хоҳишига қараб.

"Сўровномани олдиндан тўлдириб қўйиш керак эди, дўстим билан велоспортга шунчаки бордик, биз учун жуда қизиқ эди, - дейди Александр Марочкин. - Аммо биз хафа бўлмадик. Тушундик: ахир бу ерга биз ишлагани келганмиз".

Бироқ, стадионлар олдида тўхтаб турган кўплаб ҳайдовчилар Ўйинлар ёпилишининг энг машҳур қисми - Олимпия айиқчасининг парвозини томоша қилишга муваффақ бўлишган. Аммо Александр Марочкиннинг сўзларига кўра, уларсиз ҳам рақобат етарлича бўлган, чунки Олимпиада ташкилий қўмитаси ҳайдовчилар ўртасида ўзига хос биринчиликни ўтказган.

"Рейслар сони ва ишлаган соатлари бўйича биз ўз натижаларимиз сарҳисоб қилинди. Натижада коломналик ҳайдовчилар биринчи ўринни эгаллади, биз эса, Орехово-зуеволиклар, учинчи бўлдик".

Янгиликлар лентаси
0