Россия янги электрон виза жорий этмоқда. Бу нимани англатади

© Sputnik / Валерий МельниковПассажиры у стойки регистрации в аэропорту. Архивное фото
Пассажиры у стойки регистрации в аэропорту. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2021 йилнинг биринчи кунидан бошлаб Россияга электрон қисқа муддатли виза билан ташриф буюриш мумкин бўлади. Бу жараён тўрт кундан кўп бўлмаган вақтни олади. Sputnik янги тартибдан кимлар фойдаланиши мумкинлигини ўрганди.

Владивосток ва Узоқ Шарқ федерал округи, Калининград вилояти, Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятига саёҳат қилиш учун 53 та давлат фуқароларига электрон визалар бериш пилот лойиҳасидан сўнг - Россия мамлакатнинг исталган минтақасига ташриф буюриш ҳуқуқини берувчи электрон, қисқа муддатли визаларни олиш имкониятини жорий қилмоқда.

Ўтган жума куни Россия президенти Владимир Путин Россияга қисқа муддатли ташрифлар учун 60 кунгача универсал ягона электрон виза жорий қилинишини назарда тутадиган федерал қонунни имзолади. Ушбу виза дипломатик, хизмат, оддий, транзит ва вақтинча яшаб туриш визалари билан бир қаторда алоҳида тоифага эга бўлади.

Виза в паспорте - Sputnik Ўзбекистон
Россия чет элликлар учун ягона электрон виза жорий этади - қонун

Шу билан бирга, сафарнинг давомийлиги 16 кундан ошмаслиги керак. Бироқ, Россиянинг Туроператорлари уюшмасининг (АТОР) Sputnik агентлигига берган изоҳига кўра, статистика бўйича, чет эл фуқароларининг Россия бўйлаб сафарлари ўртача бир ҳафта давом этади, шу сабабли бу кунлар сони мамлакат ҳудудида қисқа муддат давомида қолиш учун етарли бўлади.

113 мамлакат фуқаролари диққатига: Россия киришни иложи борича осонлаштиради

Янги визани 2021 йил 1 январдан бошлаб расмийлаштириш мумкин бўлади. Россия ТИВ эътибор шунга қаратадики, Узоқ Шарқ федерал округи, Калининград вилояти, Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятига электрон визалар бериш тажрибасини ўтказиш жараёнида муаммога дуч келинган - мурожаат қилувчилар кўпинча аризани тўлдиришда хатоларга йўл қўймоқдалар, бу эса визани рад этишга сабаб бўлмоқда. Янги визалар билан бундай вазиятлар рўй бермаслиги учун сайтга қўшимчалар киритилди ва соддалаштирилди.

Айнан қайси давлатлар фуқаролари янгиликдан фойдаланиши мумкинлиги ҳозирча аниқ эмас.

"Хорижий давлатлар рўйхати РФ ҳукумати томонидан алоҳида тасдиқланади", - деди Sputnik агентлигига Давлат думаси жисмоний тарбия, спорт, туризм ва ёшлар масалалари бўйича қўмитаси аъзоси Наталья Кувшинова.

Унинг фикрига кўра электрон қисқа муддатли виза талабгир бўлади. Ушбу янгилик Россияда кириш туризмни ривожлантиришга қаратилган, чунки бугунги кунда устувор йўналишлар айнан ички ва кириш туризмдир, деди депутат.

"Менимча, бу бир қатор чет давлатлари фуқароларининг қатор давлатлардан айнан РФни танлашга имкон берадиган механизмлардан биридир", - деб ҳисоблайди Давлат думаси депутати.

Виза в паспорте - Sputnik Ўзбекистон
Uzbekistan is my second home: Ўзбекистон янги имиграцион виза жорий этади

Эҳтимол, фуқаролари электрон визадан фойдаланишлари мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатига пилот лойиҳадан фойдаланиши мумкин бўлган 53 давлат киритилади. Улар орасида Евроиттифоқ мамлакатлари, Хитой, Япония, Туркия, Ҳиндистон. Аммо бу рўйхатга муқаддам АҚШ, Канада ва Буюк Британия фуқаролари киритилмаган ва эҳтимол уларда электрон қисқа муддатли визани олиш имкони ҳануз бўлмайди. ТИВда таъкидлашларича, айрим ҳудудларга электрон визалар бепул бўлган тажрибадан фарқли ўлароқ, янги виза 2021 йил январидан пулли бўлади. Нархи 50 доллардан ошмаслиги тахмин қилинмоқда.

"Кейинги йил биз янги электрон визалар бугунги кунда амалдаги визалардан қанчалик оммавийроқлигини билиб оламиз", - деди депутат Кувшинова.

РФга электрон визаларни олиш ҳуқуқига эга бўлган 53 та давлатдан ташқари, яна 60 та мамлакат фуқаролари икки томонлама халқаро шартномалар қоидалари асосида Россияга визасиз кириш имкониятига эга. Шундай қилиб, ТИВда таъкидлашларича, 2021 йилдан бошлаб Россия ҳудудига қоғозли визани талаб қилмайдиган киришнинг энг либерал режими дунё аҳолисининг деярли ярмини ташкил этувчи - 4 миллиардга яқин чет эл фуқароларига нисбатан қўлланилади.

Сайёҳлар оқими камида 30 фоизга ошади

"Бу киришни сезиларли даражада соддалаштиришдир, буни бутун кирувчи туризм кўп йиллар давомида орзу қилган. Асосийси, электрон визани олиш ҳақиқатда жуда осон бўлсин", - деди Майя Ломидзе, Россия Туроператорлари уюшмаси (АТОР) ижрочи директори.

Saudi Arabia Russia - Sputnik Ўзбекистон
Нефть, виза ва космос: Россия ва Саудия Арабистони 20 тадан ортиқ ҳужжат имзолади

Унинг фикрига кўра, электрон қисқа муддатли виза, ҳатто энг пессимистик тахминларга кўра, сайёҳлар оқимини камида 30 фоизга оширади. Шунинг учун Ломидзе ишончи комил - янгилик фақат ижобий томонларни олиб келади ва унинг ягона минуси "эълон қилинган соддалаштириш аслида бундай бўлиб чиқмаслигида" бўлиши мумкин.

Ўз навбатида, АТОР вице-президенти Александр Курносовнинг фикрига кўра, ҳукуматнинг ушбу қарори сайёҳлар оқимини ҳатто 40 ёки 50 фоизга ҳам ошириши мумкин, "ва ундан ҳам кўпроқ, чунки визаларни бекор қилувчи ёки сезиларли соддалаштиришларни амалга оширган бошқа мамлакатларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, бу таъсир анчагина катта бўлиши мумкин".

"Ушбу қарор туризм бозори учун айнан жуда қийин пайтда қабул қилинганидан жуда мамнунман",-  деди у.

Курносов виза режимини янада либераллаштиришга умид қилмоқда - "виза амал қиладиган даврни икки ойдан камида олти ойгача ёки бир йилга узайтиришга ва, эҳтимол, кунлар сонини 16 кундан 30 кунгача узайтиришга".

Шунингдек, АТОР вице-президенти электрон виза қўлланиладиган мамлакатлар сонини кўпайтиришга умид қилмоқда, "чунки бу рўйхатга Россияга сайёҳларнинг каттагина сонини юборган давлатлар киритилмаган - бу, масалан, АҚШ ва Буюк Британия".

“Бу ижобий бўларди, аммо барчаси сиёсий вазиятга бориб тақалади”, - дея хулоса қилди Курносов.

Янгиликлар лентаси
0