Ўзбекистонда статистика органлари фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди – президент қарори

© PLIXS/negativespaceКод страницы сайта на экране
Код страницы сайта на экране - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент қарори билан Ўзбекистоннинг миллий статистика тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. “Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан Ўзбекистоннинг миллий статистика тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Қарорга мувофиқ, Давлат статистика қўмитаси расмий статистикани шакллантириш билан боғлиқ ўз ваколатларини барча давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил амалга оширади ва қўмита томонидан шакллантириладиган статистика маълумотлари расмий статистика ахбороти сифатида эълон қилинади.

Статистика органларининг қонуний фаолиятига ҳар қандай аралашишга йўл қўйилмайди.

Ҳудудий статистика бошқармалар, туманлар (шаҳарлар) статистика бўлимлари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақил бўлиб, бевосита Давлат статистика қўмитасига бўйсунади.

Қарор билан 2020-2025 йилларда Ўзбекистон статистикасини ривожлантиришнинг миллий стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Янгиликлар лентаси
0