ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Швейцария фуқаролари учун коронавирус сабаб киритилган Россияга кириш чекловлари бекор қилинади. Тегишли фармойишга Россия бош вазири Михаил Мишустин имзо чекди.
“Швейцария фуқаролари Россияга ҳаво транспорти билан келиши мумкин. Ушбу мамлакат билан 15 августдан икки тарафлама асосда парвозларни қайта тиклаш режалаштирилмоқда”, - дейилади Россия Ҳукумати матбуот хизмати хабарида.
Аввалроқ Россия Туркия, Буюк Британия ва Танзания билан парвозларни 1 августдан қайта тиклаши хабар қилинган эди. Ушбу давлат фуқаролари учун ҳам Россия кириш учун ўрнатилган чеклов олиб ташланган.