ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Қозоғистоннинг Ақтау шаҳридан бўлган ҳаваскор палеонтолог Владимир Ярцев ноёб топилмага дуч келди. У Instagram саҳифасига топилма видеосини жойлаштирди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Ярцевнинг таъкидлашича, топилган суяклар энг қадимий судралиб юрувчилар синфига мансуб бўлиб, унинг ёши 100 миллион атрофида. Шундай қилиб, ушбу жонзот сайёрамизда Бўр даврида - Мезозой эрасининг энг сўнгги даврида (145-66 миллион йиллар илгари) яшаган деган хулоса чиқариш мумкин.
Владимир ўзи топган суюалар ихтиозавр, плезиозавр, плиозаврники бўлиши мумкинлигини тахмин қилган. Кейинчалик баъзи олимлар ушбу тахминларни тасдиқлашган. Уларнинг фикрига кўра, топилган суяклар плезиозаврга тааллуқли. Улар ер юзида 227-66 миллион йил илгари яшаган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram