ТОШКЕНТ, 1 авг - Sputnik. Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Волгабўйидан нам ва салқин ҳаво оқими кирди. Шу боис, август ойи бошида нам ва салқин ҳаво бутун республика ҳудудига тарқалади, деб хабар қилади Ўзгидромет бош синоптиги Ирина Зайцева.
1 августда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғирлар фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида кузатилиши мумкин, мамлакатнинг қолган ҳудудида ёғингарчилик бўлмайди, ҳарорат 30-33 даража атрофида бўлади.
2 августда республиканинг катта қисмида об-ҳавонинг яна кам булутли ва қуруқ бўлиши кутилмоқда, фақат баъзи тоғли ва тоғолди ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Кейинги ҳафтада об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат аста кўтарилади ва яна 36-39 даражани ташкил қилади.
Кейинчалик август ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда. Қисқа муддатли ёмғирлар асосан республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида кузатилади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 32-37 даража атрофида, айрим кунларда 40 даражагача бўлиши кутилмоқда.
Ойнинг сўнгги ўн кунлигида кундузги ҳарорат 28-33 даражагача пасайиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, август ойи Ўзбекистонда йилнинг энг қуруқ ойи ҳисобланади.
Август ойида ёғингарчиликли кунлар ўртача 1-2 кунни, Фарҳона водийси ва тоғларда −3-6 кунни ташкил қилади. Ўртача ёғинлар миқлори мамлакатимиз ҳудудининг катта қисмида 1-2 мм, айрим жойларда 3-4 мм, тоғолди ва тоғларда 10-20 мм ни ташкил қилади.