ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Бугун, жума куни Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида жуда ҳаяжонли воқеа содир бўлди - сотиб олинган буқа эгасидан Каспий денгизи томон қочиб кетди.
"Актау-Лада" нашри ёзишича, жонивор денгизда 15 масофага қочишга муваффақ бўлди.
Аммо полициячилар буқани тутиб олиб, эгасига қайтариб беришди.
Буқа қандай мақсадда сотиб олинганлиги ҳақида маълумот берилмаган.
Видео муаллифи "жонивор қурбонликка олинганлигини сезиб, қочиб кетди", дея ҳазил қилди.