Ўзбекистонда коронавирус: 31 июль асосий хабарлари

© Sputnik / Евгений Самарин / Медиабанкка ўтишЦентр крови имени О.К. Гаврилова принимает донорскую плазму COVREC
Центр крови имени О.К. Гаврилова принимает донорскую плазму COVREC - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир сутка давомида 502 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 23 773 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Ўзбекистон мусулмонлари пандемия пайтида Қурбон ҳайитни қандай нишонлашди - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон мусулмонлари пандемия пайтида Қурбон ҳайитини қандай нишонлашди

Бир сутка давомида 502 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 23 773  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 151 нафари Тошкент шаҳрида, 35 нафари Бухоро вилоятида, 19 нафари Андижон вилоятида, 6 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 524 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 14 204 нафарга етди.

Айни пайтда 9 430 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида уч бемор - Тошкентда 55 ёшли эркак, 67 ёшли ва 60 ёшли аёллар вафот этди.

Уларга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Ҳамроҳ касалликлар (қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония) билан ҳам оғриган. Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморларнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этди.

Ўзбекистонда жами 139 киши пандемия қурбони бўлди.

Навоий вилояти ҳокими коронавирусга чалинди

Навоий вилояти ҳокими Тошкент шаҳрида даволанмоқда. Навоий вилояти ҳокими Кобул Турсунов 27 июлидан буён Тошкент шаҳрида даволанмоқда.

Турсунов ўтган 4 кун давомида малакали тиббиёт мутахассислари томонидан соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсияларига мувофиқ  ишлаб чиқилган стандартлар асосида даволаш курсларини ўтамоқда.

Загрязнение воздуха - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирусдан ҳам хавфлироқ: Олимлар янги таҳдид ҳақида

Автомобиллар ҳаракатига чеклов

Қурбон ҳайити байрамида, шунингдек 1-2 август – шанба-якшанба кунлари бутун республика бўйлаб автотранспорт воситалари ҳаракати кучайтирилган тартибда чекланади.

Ҳайит байрамини оила даврасида, камтарона, карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш тавсия этилади.

Янги даволаш маркази

Зангиотадаги “Назарбек” санаторияси коронавирус беморларини даволаш комплексига айлантирилди. Беморларни даволашга 90 нафар тиббиёт ходими жалб қилинган.

Дунё саломатлиги

Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 17,3 миллиондан ошди, 673 минг киши вафот этди, 10,1 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (4,5 млн), Бразилияда (2,6 млн), Ҳиндистонда (1,6 млн).

Янгиликлар лентаси
0