Ўктам Барноев коронавирусга чалинган, Муса Ерниязовнинг аҳволи оғир

© Sputnik / Николай Хижняк / Медиабанкка ўтишМедсестра ставит капельницу пациенту
Медсестра ставит капельницу пациенту - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев коронавирусга чалинган ва ҳозирда даволанмоқда. Муса Ерниязовнинг аҳволи оғир.

ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев коронавирусга чалинган ва ҳозирда даволанмоқда. Муса Ерниязовнинг аҳволи оғир, у сунъий нафас олиш аппаратига уланган.

Министр здравоохранения Узбекистана Алишер Шадманов  - Sputnik Ўзбекистон
Алишер Шодмонов госпиталга ётқизилди

Бу ҳақда АОКА залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Анвар Алимовнинг сўзларига кўра, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси, сенатор Муса Ерниязовнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда: “У респиратор муолажалар олмоқда, ўпкани сунъий шамоллатиш тартибида даволанмоқда. Уни Туркия ё бошқа бирор жойга олиб чиқиш ҳақида гап йўқ”.

ССВ ахборот хизмати раҳбари Фурқат Санаев:

“Ҳеч бир бемор Туркияга кетгани йўқ. Туркиялик мутахассислар Ўзбекистондаги оғир аҳволдаги беморлар бўйича онлайн консультация қилиш учун ташриф буюрган. Ушбу беморлар қаторида Муса Ерниязов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳолати бўйича онлайн консультация бўлди, даволаш стандартларига тузатишлар киритилди”.

 

Янгиликлар лентаси
0