ТОШКЕНТ, 29 июл - Sputnik. Норак сув омборидаги сув ҳажмининг пасайиши муносабати билан Тожикистон ҳукумати бир қатор фавқулодда чораларни кўришга мажбур бўлди, дейилади Тожикистон ҳукуматининг мурожаатида.
“Барки Точик” компанияси Тожикистон ҳудудида бир қатор чекловларни жорий қилмоқда.
Хусусан, Тожикистон халқаро шартномаларда белгиланган муддатдан олдин Ўзбекистон ва Афғонистонга электр энергиясини етказиб беришни тўхтатди.
Ушбу тадбирларнинг ягона мақсади - куз-қиш мавсумида электр узилишининг олдини олиш учун Норак сув омборида сувни захира қилиш.
Тожикистон ҳукуматининг маълумотларига кўра, Вахш ва Панж дарёларининг шаклланиши ҳудудида ёғингарчилик миқдори жуда кам бўлганлиги сабабли (аввалги йиллар ҳажмининг қарийб 50%) Нурек сув омборида сув сатҳи ўтган йилга нисбатан 17 метрга камайди.