Андижонда "Ветеран" бирлашмаси раиси чегарадан наркотик олиб ўтаётганда қўлга тушди

© Sputnik / Евгений ЕпанчинцевКпп на границе
Кпп на границе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Наркотик моддаларни ноқонуний йўллар билан Ўзбекистонга олиб кирган шахсларнинг аксарияти "товар"ни республика пойтахтида пуллашни режалаштирган

ТОШКЕНТ, 29 июл - Sputnik. Ўзбекистон ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 10 килограммдан зиёд опий ва 22,5 килога яқин гашиш гиёҳванд моддалари мусодара қилинди , деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Работа экспертно-криминалистического центра  - Sputnik Ўзбекистон
Ўрикдаги наша: хатирчилик отахон наркотик яшириш бўйича антиқа усулни қўллади

Хусусан, "Ветеран" жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмасининг Андижон вилояти Хўжаобод туман бўлими раиси ва яна бир шахс мазкур туманнинг Манак қишлоғининг Қирғизистоннинг Ўш шаҳри Суратош қишлоғи билан чегарадош ҳудудидаги чегара симтўсиқлари орқали қирғизистонлик шахсдан 971 гр. гашиш гиёҳванд моддасини қабул қилиб олиб, чегараолди ҳудудда ҳаракатланаётган вақтларида ДХХ ЧҚ ҳарбий хизматчилари томонидан қўлга олинди.

Шунингдек, ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан Тошкент вилояти Бекобод туманида ўтказилган тезкор қидирув тадбири давомида 1988 й.т. Ш.А. 10 кг 130 гр. опий ва 19 кг 74 гр. гашиш моддаси билан қўлга тушган.

Аниқланишича, мазкур гиёҳвандлик моддасини унга тожикистонлик таниши Ўзбекистон - Тожикистон ўртасидаги чегара сим тўсиқлари остидан ўтказиб берган.

Министерство иностранных дел России - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ разведкаси наркотиклар савдоси иштирокчиси - Россия ТИВ

Муқаддам судланган Ш.А. оғуни Тошкент шаҳрида сотишни режалаштирган.

ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Бўстон тумани ҳудудидаги ЙПХ масканида "Андижон-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб кетаётган "Cobalt" русумли автомашина тўхтатилиб текширилган. атижада, машина йўловчиси - 1983 йилда Пахтаобод туманида туғилган С.Ю.га тегишли бўлган целлофан пакет ичидан 1 кг 446 гр. гашиш моддаси топилган.

С.Ю. гиёҳванд моддани Қирғизистоннинг Қора-суу шаҳрида яшовчи шахсдан олиб, айланма йўллар орқали Андижон вилояти ҳудудига олиб ўтган ва сотиш мақсадида Тошкент шаҳрига кетаётган бўлган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0