Жаслиқда ЙТҲ: икки юк машинаси ёниб кул, бир ҳайдовчи эса қурбон бўлди

Oбуна бўлиш
Қўнғирот туманида 26 ёшли ҳайдовчи Украина фуқаролари бошқариб келаётган иккита VOLVO юк машинасига бориб урилган.

ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Қорақалпоғистонда учта юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.

ЙТҲ 23 июль куни Қўнғирот тумани «Жаслиқ» посёлка фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 1009-1010 километрида содир бўлган. DAF FT XF 105 юк машинасининг ҳайдовчиси 26 ёшли Ш.С. йўлда бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетган. Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган VOLVO юк автомашинасининг чап ён томонига бориб урилган.  Сўнгра ундан кейинги яна бир VOLVO нинг олди томонига урилиб кетган. Ҳар икки VOLVO машинаси ҳайдовчилари Украина фуқаролари.

Горящий автомобиль. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда йўл ўртасида “Tico” машинаси ёниб кетди

ЙТҲ оқибатида DAF FT XF 105 ҳайдовчиси ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган. Бундан ташқари, DAF FT XF 105 иккинчи VOLVO да ёнғин келиб чиқиб, ҳар иккаласи бутунлай ёниб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши очилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0