Яширин тадбиркорларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилади - президент

Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев яширин иқтисодга қарши бизнес, жамоатчилик ва ОАВ ёрдамида курашиш кераклигини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 28 июл - Sputnik. Шавкат Мирзиёев 27 июл куни бўлиб ўтган йиғилишда яширин фаолият олиб бораётган тадбиркорларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилиш кераклигини таъкидлади.

Коррупцион ва яширин фаолиятга муккасидан кетган ноинсоф тадбиркорларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш зарур, - деди президент. 

Коррупция ва яширин иқтисодиётга қарши курашишда асосий куч бизнес ва жамоатчиликдир. Шу боис жамиятда бу иллатларга нисбатан нафрат туйғусини шакллантириш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали уларнинг салбий оқибатларини ёритиб бориш муҳим, дейилган хабарда.

Шу билан бирга яширин иқтисодга қарши кураш - тадбиркорларни жазолаш, уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш дегани эмас. Бу айниқса пандемия даврида катта аҳамиятга эга. Жойларда жамоатчилик назоратини кучайтириш орқали майда коррупцияга ҳам қатъий чоралар кўриш зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.

Мужчина держит наручники - Sputnik Ўзбекистон
Яширин цехда 17 тоннадан ортиқ нефть маҳсулотлари сақланаётгани аниқланди

Ундан ташқари, мажлисда қонуний фаолият олиб боришни соддалаштириш йўли билан ҳам тадбиркорларни яширин сектордан чиқариш мумкинлиги айтилди.

Хусусан 100 та лицензия ва 34 та рухсатномани қисқартириб, хабардор қилиш тартибига ўтказиш, яна кўпларини соддалаштириш, 14 та ҳужжатни бериш муддатларини 2 бараваргача қисқартириш мумкин. Ушбу чоралар натижасида тадбиркорлар йилига 125 миллиард сўм иқтисод қилиш имконига эга бўлади.

Шунингдек, 43 та идоранинг 270 та назорат функциясини танқидий ўрганиб, яширин иқтисодиёт ва коррупцияга сабаб бўлаётган ваколатларини қисқартириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистон иқтисодиётда банд бўлган умумий 10,5 миллион аҳолидан атиги 4,9 миллиони даромад солиғи тўлайди.

Янгиликлар лентаси
0