Наманганда енгил автомобил "Тез ёрдам"га бориб урилди, бир киши ҳалок бўлди

Oбуна бўлиш
Авария, 26 июль якшанба куни - Ўзбекистонда миқёсида автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ тўхтатилган кунда содир бўлган.

ТОШКЕНТ, 28 июл - Sputnik. Наманган вилоятида енгил автомобил ва "Тез ёрдам" машинаси ўртасида автоҳалокат содир бўлди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ИИВ.

Авария  в Берунийском районе Каракалпакстана в результате которой погибли 4 человека - Sputnik Ўзбекистон
Карантин чоралари туфайли Ўзбекистон йўлларида ўлим ҳолатлари 40%га пасайди

Авария, 26 июль якшанба куни - Ўзбекистонда миқёсида автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ тўхтатилган кунда содир бўлган. 

Хабарга кўра, енгил автомобил ҳайдовчиси йўлларда тирбандлик йўқлиги туфайли тезликни оширган ва натижада бошқарувни йўқотиб, қарама қаршисида келаётган "Дамас" русумли "Тез ёрдам" машинасига бориб урилган. 

Ҳодиса "Кобальт" ҳайдовчиси кўкрак қафаси юмшоқ тўқимаси лат ейиши билан шикастланган.

"Тез тиббий ёрдам" автомобили ҳайдовчиси эса оғир қўшма шикаст, бош мия ёпиқ шикасти, ўнг оёқ сон суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

"Тез ёрдам" машинасида йўловчи сифатида кетаётган фуқаро эса оғир тан жароҳати олиб, кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0