ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Тошкентда коронавирусга чалинган ҳомиладор аёл вафот этди.
Тошкент шаҳар Сергели туманида яшаган Д.И.да 2 июлдан ҳолсизлик, иситма 38 даражагача кўтарилиши, йўтал бошланган ва 6 июль куни у “Бэбимед” хусусий клиникасига мурожаат қилган.
9 июлга қадар уй шароитида даволанган. 9 июлдан бошлаб шаҳар 7-сон туғруқ комплексида “29 ҳафталик 5-ҳомиладорлик, 4-туғруқ, икки томонлама пневмония, семизликнинг 2-даражаси, камқонлик” ташхиси билан стационар шароитида даволанган.
Унда COVID-19 тасдиқлангандан сўнг эса 17 июль куни шаҳар 3-сон туғруқ комплексига ўта оғир аҳволда ўтказилган.
Беморда 30 ҳафталик ҳомиладорлик, шунингдек, асоратланган акушерлик анамнези, ҳомиланинг антенатал ўлими, қандли диабет ва семизликнинг 2-даражаси бўлган.
Реанимацион чораларларга қарамай, у ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шиши, полиорган етишмовчиликдан вафот этган.