Пандемия ва аҳоли даромади - вилоятлар кесимида

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2020 йилнинг биринчи ярмида аҳолининг реал даромади қайси вилоятларда камайди ва қаерда кўпайгани ҳақида Статистика қўмитаси маълумоти.

ТОШКЕНТ, 27 июл - Sputnik. Давлат Статистика қўмитаси 2020 йилнинг январ – июн ойларида Ўзбекистонда аҳолининг реал даромади қандай ўзгаргани ҳақида расмий маълмотларни тарқатди.

Купюры номиналом пятьдесят тысяч сумов - Sputnik Ўзбекистон
Юқори даромад келтирадиган касблар маълум қилинди

Қўмита хабарига кўра, Ўзбекистонда ушбу йилнинг биринчи ярмида аҳоли даромади ўсиш суръати ўртача 15,8 %га ошган, лекин бу кўрсатгич инфляцияни ва истеъмол нархлари ўсишини ҳисобга олмайди. Инфляция кўрсатгичларидан бири бўлган – Истеъмол нархлари индексини (ИНИ) қўллаган ҳолда ҳисоблаганда аҳоли даромади ўсиши миқдори атиги - 101,5 %ни ташкил этган.

Жон бошига ҳисоблаганда январ-июн ойларида аҳоли ўртача умумий 5,2 млн сўм даромад олган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,5 %га кўп, лекин инфляцияни ҳисобга олганда жон бошига реал даромади ўтган йилнинг шу даврига нисбатан - 99,6 %ни ташкил қилган. Яъни 0,4 %га камайган.

Даромадлар энг кўп ўзгариши қарда бўлган ?

Энг катта ўртача умумий даромад  Тошкент шаҳрида – 10,5 млн., Навоий вилоятида – 8,3 млн., Бухорода – 6,4 млн., Тошкент вилоятида 5,5 млн. сўм.  

ЯИМ ва пандемия - Sputnik Ўзбекистон
Пандемия ва иқтисод

Энг кам даромадлар эса – Қорақалпоғистон Республикаси – 3,8 млн., Наманган вилояти – 3,9 млн., Фарғона – 4 млн., Қашқадарё – 4,3 млн., Самарқанд – 4,4 млн.  вилоятларида қайд этилган.   

Пандемия вақтида аҳолининг реал даромадлари сезиларли ўсиши Ўзбекистон бўйича фақат Навоий вилоятида (+5,2 %) ва Жиззах вилоятида (+4,1%) кузатилди.

Фарғона, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм, Бухоро, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Наманган ва Тошкент вилоятларида – жон бошига олинган умумий даромад миқдори деярли ўзгармаган: кўрсатгичлар 99 – 101 % атрофида.    

Тошкент шаҳри (-4,8 %) ва Андижонда (-1,5 %) аҳоли жон бошига реал даромади пасайиши кузатилган.

Давлат Статистика қўмитаси хабарига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг деярли 70 % меҳнат фаолиятидан ва мустақил бандликдан олинган даромадлар ҳисобига яшайди. 25 % аҳоли – трансфертлар (турли пул ўтказмалари) ҳисобига яшайди.

Трансфертлар (пенсия, нафақа ва стипендиялар) ҳисобидан яшайдиган аҳоли энг кўп ҳудудлар Қорақалпоғистон (32,7 %), Самарқанд (32,2%), Хоразм (30,4 %),  Андижон (29,3%),  Наманган (28,3 %), Сурхондарё (28 %) ва  Фарғона (27,8 %) вилоятларида экани қайд этилган.

Шунингдек ўзидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва мол мулкидан олинган даромадлар ҳисобига яшовчи аҳоли миқдори энг кўпи Тошкент шаҳрида қайд этилган – 16,3 %.

Қаерда хорижий пул ўтказлари миқдори кўп?

Республика ташқарисидан келиб тушган даромадлар миқдори ўтган давр мобайнида 9,2 %га ўсиши кузатилган. Аҳоли умумий даромади таркибида хорижий пул ўтказмалари улуши энг кўп бўлган ҳудудлар қуйидагилар экани аниқланди:

  • Самарқанд вилояти – 20,3 %  
  • Хоразм вилояти – 20,1 %
  • Андижон вилояти – 18,5 %
  • Қорақалпоғистон – 17,3 %
  • Сурхондарё вилояти – 17,1 %
  • Наманган вилояти – 15,8 %
  • Қашқадарё вилояти – 14,8 %
  • Фарғона вилояти – 14,5 %
  • Бухоро вилояти – 13,9 %

Қолган вилоятларда аҳоли даромади таркибида хорижий пул ўтказмалари 10 %дан кам миқдорни ташкил қилмоқда. Хусусан хорижий ўтказмалар энг кам бўлган ҳудуд бу Навоий вилояти – 4,2 %, Тошкент вилояти – 5,2 %, Жиззах – 6,9 % ва Тошкент шаҳри – 9,4 %.

 

Янгиликлар лентаси
0