Меҳнат миграциясидан қайтганларнинг 50 фоизи иш билан таъминланди – вазирлик

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишСоискатель работы
Соискатель работы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2020 йилнинг январь-июнь ойлари давомида Ўзбекистонга 219 657 киши меҳнат миграциясидан қайтиб келган.

ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. 2020 йилнинг январь-июнь ойлари давомида 219 657 нафар фуқаролар меҳнат миграциясидан қайтиб келган. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот котиби Раҳимжон Маҳкамов АОКАдаги брифингда маълум қилди.

Шундан 122 805 нафари Россия, 63 636 нафари Қозоғистон, 7144 нафари Туркия, 3376 нафари Жанубий Корея ҳамда 22697 нафари бошқа чет давлатлардан қайтган.

“Хориждан қайтиб келган фуқароларнинг 201,4 минг нафари уйма-уй юриб ўрганилди ва уларнинг 100,6 минг нафари (50%) бандлиги таъминланди”, - дейилган хабарда.

Россияда оғир вазиятда ва ишсиз қолган меҳнат мигрантлари қўллаб-қувватлаш учун “birgamiz.com” ва anketa.migration.uz  веб сайтлари, CALL марказ ва телеграм канали жорий этган. 20,2 мингдан ортиқ фуқарога ишга жойлашиш, ҳуқуқий хизмат ва моддий ёрдам кўрсатилган.

Янгиликлар лентаси
0