ФХХ Москвадаги терактнинг олдини олди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишАнтитеррористические учения спецназа УФСБ и УМВД России
Антитеррористические учения спецназа УФСБ и УМВД России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маълум қилинишича, эркак аъзоси ҳисобланган террорчилик гуруҳи Москвадаги одам гавжум жойлардан бирида теракт уюштиришни режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москвадаги терактнинг олдини олди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Махсус хизмат маълумотларига кўра, Москва вилоятидаги Химки шаҳрида жойлашган ташландиқ гаражлар ёнида шубҳали эркак аниқланган. Қўлга олиш вақтида у ўт очган. Натижада эркак йўқ қилинган. Ундан Калашников автомати ва граната топилган.

Маълум қилинишича, эркак аъзоси ҳисобланган террорчилик гуруҳи Москвадаги одам гавжум жойлардан бирида теракт уюштиришни режалаштирилган. Ўлдирилган шахс Марказий Осиё давлатларидан бирининг фуқароси эканлиги маълум. У Москвда ижарадаги уйда яшаб келган. Уйни тинтив қилиш вақтида унинг Суриядаги жангарилар билан алоқаси борлиги далили аниқланган ва теракт уюштирмоқчи бўлган.

Ҳозир унинг эҳтимолий шерикларини аниқлаш учун суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москва, Новосибирск ва Красноярскда террорчилик уюшманинг 22 нафар иштирокчиси қўлга олингани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0