Ўзбекистон бош вазири ўринбосари карантин узайтирилгани учун аҳолидан узр сўради – видео

© Международный пресс-клубЗаместитель премьер-министра по вопросам социального развития Бехзод Мусаев
Заместитель премьер-министра по вопросам социального развития Бехзод Мусаев  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Беҳзод Мусаев карантин узайтирилгани учун аҳолидан узр сўради ва бу мажбурий чора бўлганини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев карантин узайтирилгани учун аҳолидан узр сўради ва бу мажбурий чора бўлганини таъкидлади.

“Биринчи навбатда карантин чекловларини узайтириш орқали айрим аҳоли қатламларига ноқулайликлар яратишга мажбур эканлигимиз учун узр сўрайман. Транспортда юришга, иш фаолиятини тиклашга, бозорлардаги тадбиркорларга, умуман, ҳозирги кунда ишини тўхтатиб турган одамлардан узр сўрашимиз керак. Чунки биз мажбурмиз. Биринчи пировард мақсад аҳоли соғлиғини, ҳаётини сақлаб қолишдир. Бунинг учун нима иш қилиш керак бўлса, қилишимиз керак. Бизга вақт керак. Айрим фаолият турлари яна озгина биргаликда сабр қилиб турса, касалликнинг олдини олиш бўйича биринчи галдаги вазифаларимизни амалга оширсак, ундан кейин ҳаммасини тиклаб оламиз. Карантин чеклови узайтирилиши ҳукуматга, ҳокимиятларга даволаш тизимини яратишга имконият беради”, — деди Мусаев.

Шунингдек, у ҳар бир киши ўзини эҳтиёт қилиши ва санитария-гигиена қоидаларига доимий равишда риоя қилиши зарурлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди.

Янгиликлар лентаси
0