Барча ҳудудларда “махсус поликлиникалар” иш бошлайди

© Пресс-служба хокимиятаВ Ташкенте переоборудуют спорткомплексы в госпитали - фото
В Ташкенте переоборудуют спорткомплексы в госпитали - фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коронавирусга гумон қилинган шахсларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш “махсус поликлиникалар” ва махсус тақсимлаш марказлари туну кун фаолият кўрсатади.

ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ўзбекистонинг барча ҳудудларида “махсус поликлиникалар” фаолияти йўлга қўйилади. Бу Республика махсус комиссияси ахборотида айтиб ўтилган.

Внимание, карантин - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда карантин 15 августга қадар узайтирилди

“Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда Тошкент шаҳри тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, коронавирус инфекциясига гумон қилинган шахслар ҳамда ушбу инфекция тасдиқланган беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни амбулатор даволашга ихтисослашган “махсус поликлиникалар” фаолияти йўлга қўйилади”, - дейилган хабарда.

Фуқароларга қулайлик яратиш, шунингдек, уларга малакали тиббий ёрдамни ўз вақтида кўрсатишни таъминлаш мақсадида “махсус поликлиникалар” ва махсус тақсимлаш марказларининг туну кун фаолият кўрсатиши белгиланди. 

Янгиликлар лентаси
0