ТОШКЕНТ, 25 июл - Sputnik. Янги турдаги коронавирусга чалиниш ҳолатлари Ўзбекистонда кечанинг ўзида 492 нафарга ортди. Инфекцияланганларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Беморлар Ўзбекистоннинг 7 ҳудудида қайд этилган. COVID-19 вирусини юқтирганларнинг 4 нафари вафот этган: қурбонларнинг барчаси аёл, улардан бири — ҳомиладор бўлган.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, ҳозирда касаллик қайд этилган жами 19 360 нафар бемордан 10 472 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 54 %ни ташкил этмоқда.
Тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 782 нафар бемордан 138 нафари оғир, 40 нафари эса ўта оғир аҳволда қолмоқда.
Мамлакатда уй карантинида 67 298 нафар, стационар карантинда эса 25 802 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
Хитой ҳукумати 2019 йил 31 декабр куни Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатнинг марказий қисми (Хубэй провинцияси)даги Ухань шаҳрида номаълум пневмония авж олгани ҳақида хабардор қилган эди. Мутахассислар касаллик қўзғатувчиси янги коронавирус бўлганини аниқладилар ва инфекция кейинчалик расман COVID-19 номини олди. БССТ 11 март куни коронавирус пандемиясини эълон қилди.
Айни вақтда бутун дунёда касалланганлар сони 15,5 миллиондан ошиб кетган. 633 630 киши вирус қурбонига айланган.