Ўзбекистон август ойининг бошида 8та шаҳардан талабаларни қайтаради

© УзАОколо 200 студентов вернулись в Узбекистан из России
Около 200 студентов вернулись в Узбекистан из России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республика махсус комиссияси топшириғига кўра август ойининг бошида Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Томск, Қозон, Ростов-Дон, Киев, Қоҳира шаҳарларидан махсус чартер рейслари орқали ўзбекистонлик талабалар олиб келинади

ТОШКЕНТ, 25 июл - Sputnik. Транспорт вазирлиги хориждаги талабаларни Ўзбекистонга олиб келиш бўйича чоралар кўрилаётгани ҳақида маълум қилди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Узбекистан возвращает чартерными рейсами застрявших за рубежом граждан из-за коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Россиядан 200 га яқин ўзбекистонлик талабалар олиб келинди

Коронавирус пандемияси туфайли хорижий давлатлар ўртасида транспорт қатновларига нисбатан қўйилган чеклов чоралари сабаб чет давлатлар олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларни Ватанга олиб келиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу кунга қадар Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Томск, Минск, Истанбул каби шаҳарлардан талабалар қайтарилди.

Республика махсус комиссияси топшириғига биноан август ойининг биринчи биринчи ўн кунлигида Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Томск, Қозон, Ростов-Дон, Киев, Қоҳира шаҳарларидан махсус чартер рейслари орқали ўзбекистонлик талабаларни олиб келиш ишлари ташкил этилади.

Ҳозирда шу борада хорижий давлатлар авиация маъмуриятлари билан ишлар олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0