Коронавирус туфайли Қурбон ҳайити намози жамоат бўлиб ўқилмайди - Мусулмонлар идораси

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишПразднование Курбан-Байрама в Москве
Празднование Курбан-Байрама в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қурбон ҳайити куни мўмин-мусулмонларга ўз хонадонларида қуёш терак бўйи кўтарилгандан кейин тўрт ракатли нафл намози ўқишлари тавсия этилади.

ТОШКЕНТ, 25 июл - Sputnik. Бутун дунё бўйлаб, жумладан, Ўзбекистонда ҳам коронавирус касаллиги авж олаётгани муносабати билан Қурбон ҳайити намозини жамоат бўлиб ўқишнинг иложи йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги баёнотида айтилди.

Ходжа Ахрар Вали - Фундамент первой в Ташкенте соборной пятничной мечети (Джума-мечеть) был заложен на самой высокой точке шахристана (центра) древнего Ташкента в 819 году - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити кенг нишонланади - президент қарори

"... 2020 йилги Қурбон ҳайити (Ийдул адҳо) намозини пандемия даврида жамоат бўлиб ўқиш имконияти мавжуд эмаслиги, мўмин-мусулмонларнинг зиммасидан ушбу ибодатни соқит қилади", - дейилади баёнот матнида.

Баён этилган шаръий далил ва ҳужжатлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши карантин шароитида Қурбон ҳайитини нишонлаш бўйича қуйидаги тавсияларини эълон қилади:

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши Ислом дини манбалари, Республика махсус комиссияси хулосалари ва тиббиёт мутахассислари тавсияларига таянган ҳолда 2020 йилги пандемия шароитида Қурбон ҳайити – Ийдул адҳа намозини ўқиш мўмин-мусулмонларнинг зиммасидан соқит бўлишини маълум қилади.

Қурбон ҳайити куни мўмин-мусулмонларга ўз хонадонларида қуёш терак бўйи кўтарилгандан кейин тўрт ракатли нафл намози ўқишлари тавсия этилади.

Празднование Намаз хайит в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ҳайит намозини жамоат жойларда ўқишни бекор қилди

Қурбон ҳайити куни имкони бор мусулмонларга бомдод намозини ўқиб, кейин қурбонлик қилишлари тавсия этилади. Қурбонлик гўшти учга тақсимланиб, бир қисми – яқин қариндошларга, яна бир қисми – камбағал ва муҳтожларга тарқатиш, қолганини – оила аҳлига олиб қолиш мустаҳабдир. Ҳаммасини фақирларга берса ёки оилада кўпчилик бўлса, уйда қолдирса ҳам бўлади.

Бу йилги Қурбон ҳайити карантин шароитида нишонланаётгани инобатга олиб, одамлар жамланишига сабаб бўладиган урф-одатларни ташкил этмаслик, уйма-уй юриб, турли хил азахонликлар, маъракаларни ўтказмаслик ва қабристонлар зиёратидан сақланиш сўралади.

Хонадонда, оила-аъзолари билан бирга Қуръони карим оятларидан тиловат қилиб, ўтганлар руҳи покларига бахшида этиш тавсия этилади.

Куни кеча Ўзбекистонда 31 июль Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши ҳақида президент қарори оммага эълон қилинган эди. Ҳужжатда Қурбон ҳайитининг карантин талабларига риоя қилган ҳолда, халқнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли чора-тадбирларни амалга оширилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 25 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 19 653 нафарга етган.

Янгиликлар лентаси
0