ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Рамзан Қодиров АҚШ Давлат котиби Майк Помпеога қарши Чеченистонда мавжуд бўлган барча санкцияларни киритди.
Қодиров Помпеога Чеченистонга ташриф буюриш ҳақидаги таклифномасини бекор қилди.
“Республикада мавжуд бўлган барча, банк ҳисоб рақамларини блоклашгача бўлган санкцияларни жорий этилишини эълон қиламан. Улар менга қарши худди шундай қилишди”, - деди Чеченистон раҳбари.
Қодиров унинг рафиқаси ва қизлари Америка чекловлар рўйхатига киритилгани юзасидан таажжуб изҳор этди.
“Американинг энг жиддий санкциялар “Магнитский рўйхати”га ҳеч қандай далилсиз, судсиз киритишди. Ҳозир мени қўшишган рўйхат фақат киришга тақиқни назарда тутади, унгача эса отлар, мушуклар, итлар – ҳаммасини киритишган эди, плюс яна уялмасдан янги рўйхатга киритишяпти. Агар мен жиноят содир этган бўлсам, унда менинг фарзандларимнинг бунга қандай алоқаси бор? Турмушга чиққан қизлар отасининг гуноҳлари учун жавобгарлиги қаерда ёзилган? Рафиқам, умуман ҳеч қаерга, на сиёсат, на бошқа жойга аралашмайди, унинг қандай алоқаси бор?", - деб таъкидлади Чеченистон раҳбари.
АҚШ Давлат департаменти Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни инсон ҳуқуқлари бузилишида иштирок этадиган шахслар қора рўйхатига киритилганини эълон қилганди. Қодировнинг рафиқаси ва қизлари ҳам санкциялар остида қолишди.