Путин ва Трамп телефон орқали суҳбатлашишди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишРабочий визит президента РФ В. Путина в Японию для участия в саммите "Группы двадцати"
Рабочий визит президента РФ В. Путина в Японию для участия в саммите Группы двадцати - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Владимир Путин ва Дональд Трамп телефон суҳбатида Эрон ядровий дастурини ва икки томонлама муносабатларни муҳокама қилишди.

ТОШКЕНТ, 24 июл - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан телефон орқали суҳбатлашди. Суҳбат давомида икки томонлама муносабатлар ва Эрон ядровий дастури муҳокама қилинди, деб хабар беради Кремль матбуот хизмати.

“Россия ва АҚШнинг халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлашдаги алоҳида масъулиятини ҳисобга олган ҳолда стратегик барқарорлик ва қуроллар назорати масалалари чуқур кўриб чиқилди. Шу нуқтаи назардан, ушбу масалалар бўйича икки томонлама маслаҳатлашувлар, шу жумладан стратегик ҳужумкор қуролларни қисқартириш ва чеклаш тўғрисидаги Шартнома мавзуси бўйича, долзарблиги тасдиқланди”, - дейилади хабарда.

Томонлар илгари Путин томонидан таклиф этилган, халқаро хавфсизликнинг кенг кўламли муаммолари бўйича БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзо-мамлакатлари саммитини ўтказиш тўғрисидаги ташаббуснинг муҳимлигини таъкидладилар.

Икки давлат еткачилари Эроннинг ядровий дастурини муҳокама қилдилар, бунда минтақавий барқарорликни ва ядро қуролларини тарқатмасликнинг глобал режимини сақлаш учун жамоавий ҳаракатлар зарурлигини таъкидладилар.

Бундан ташқари, давлат раҳбарлари Россия-Америка савдо-иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантиришга тайёрлигини билдиришди, коронавирус тарқалишига қарши курашда ҳамкорликка ижобий баҳо беришди ва “Союз-Аполлон” қўшма дастури доирасида орбитал парвознинг 45 йиллиги билан бир-бирларини қутладилар.

Кремльда суҳбат самарали ва мазмунли ўтганини таъкидладилар.

Sputnik  радиоси апрел ойи ўртасида Путин ва Трамп Эльба учрашувини нишонлаш тўғрисида баёнот берганларини хабар қилганди.

Янгиликлар лентаси
0