ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров РФ президенти Владимир Путин уни генерал-майор ҳарбий унвони билан тақдирлагани ҳақида маълум қилди.
"Телефон қўнғироғи давомида президентнинг шахсан ўзи фармонни ўқиб эшиттирди ва бу воқеа билан муборакбод этиб, келгуси ишларда муваффақият тилади. Бу жуда юқори баҳо, у бебаҳо", - дея иқтибос келтиради Қодиров сўзларидан "Грозный" телеканали.
Хабарда айтилишича, Қодиров ИИВ тузилмасидан Росгвардияга ўтказилган.