ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Шимолий Кореянинг Lazarus хакерлик гуруҳи Россияда мақсадли ҳужумларни амалга оширишга уринмоқда, ҳужум қилиш усулларини такомиллаштирмоқда. Бу ҳақда “Касперский лаборатория”си экспертлари маълум қилди.
Компания мутахассислари 2018 йил баҳоридан бошлаб Lazarus МАТА (дастурий таъминот тизимининг тузилишини аниқлайдиган платформа) ёрдамида ҳужумларни амалга ошираётганлигини аниқлади. Унинг ўзига хос хусусияти шундаки, у ҳар қандай операцион - Windows, Linux ёки macOS тизимда ишлайдиган қурилмани бузиши мумкин.
“Ушбу ойда Россияда Lazarus ҳужумлари Manuscrypt бекдоридан ишлатилганлиги аниқланди. Ушбу восита бошқарув сервери билан ишлаш ва таркибий қисмларнинг ички номланишида МАТА билан кесишган нуқталарга эга”, - дейилган хабарда.
Польша, Германия, Туркия, Жанубий Корея, Япония ва Ҳиндистонда жойлашган ташкилотлар, шу жумладан дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи, савдо компанияси ва интернет-провайдерлар зарар кўрди.
Мутахассислар ҳужумларни таҳлил қилингач, Lazarus гуруҳи бундан кейин ҳам дунё бўйлаб мақсадли ҳужумларни амалга ошириш ва ўз усулларини такомиллаштиришни давом эттиради деган хулосага келди.