Фейк хабар ақл билан эмас ҳис-туйғу таъсирида ҳаракат қилишга ундайди – МДУ профессори

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишРоссия ТИВнинг "антифейк" лойиҳаси
Россия ТИВнинг антифейк лойиҳаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фейк хабарлар кишини бир зумда ҳаяжонга тўлдиради, қонда адреналин миқдори ошади ва қандайдир ҳаракат қилиш истаги пайдо бўлади. Шу билан бирга миянинг вазиятни тўғри баҳолаш ва мантиқий қарор қабул қилиш қобилияти йўқолади.

ТОШКЕНТ, 23 июл - Sputnik. МДУ сиёсатшунослик факультети профессори Андрей Манойло фейк хабарларни қандай фош этиш ва уларга қарши қандай курашиш ҳақида Sputnikка ҳикоя қилиб берди.

Фейк — бу шов-шувга эришиш мақсадида атайлаб тарқатилган ёлғон хабар. Фейк хабарлар “вирус услубида” тез тарқалиш хусусиятига эга, уни тарқатувчи аноним ёки псевдоаноним бўлиши ҳам шарт эмас. Хабарнинг фейк  эканини билиб олиш ва унга қарши курашиш осон, дейди мутахассис.

Фейк хабарлар, биринчи навбатда инсон психикасига таъсир қилишга йўналтирилган. Яъни улар одамни ақл ёки мантиқ билан эмас - ҳис-туйғу ва эмоция таъсирида ҳаракат қилишга ундайди,  - дейди Манойло.

Мутахассис фикрига кўра, ваҳимали ёки шов-шувли хабар кишини “зарарлайди” ва у бир зумда ҳаяжонга тўлади қандайдир ҳаракат қилиш истаги пайдо бўлади. Бундай вазиятда қонда адреналин миқдори ошади ва миянинг вазиятни тўғри баҳолаш қобилияти йўқолади.

Социальные сети - Sputnik Ўзбекистон
Аҳмоқона шуҳратпарастлик: Россияда фейк тарқатувчиларни судлаш бошланди

Кўп ҳолларда фейк хабарлар ахборот вакууми пайдо бўлган жойда пайдо бўлади. Масалан, бирор жойда бир муҳим ҳодиса ёки фавқулодда вазият содир бўлди, табиийки одамларда ушбу ҳақида имкон қадар қисқа вақт ичида кўпроқ ва батафсил маълумот билиб олиш эҳтиёжи пайдо бўлад. Ана шундай вазиятда ҳукумат ёки тегишли ташкилот керакли маълумотларни расман эълон қилинишини кечиктирса, пресс-релизлар эълон қилинишдан олдан бир неча инстанциядан ўтиши керак бўлса – ахборот вакууми пайдо бўлади.

Бўшлиқ тез фурсат ичида турли фейк, миш-миш ва бошқа ёлғон хабарлар билан тўла бошлайди. Орадан бир неча соат ўтганидан кейин жуда тўлиқ расмий хабар эълон қилинса ҳам – у ҳеч кимга керак бўлмай қолади, чунки одамлар аллақачон фейклар билан “тўйиб” бўлишган бўлади.

Шунинг учун фейкларга қарши курашнинг энг самарали йўли – ахборот кундалигида етакчиликни қўлга киритиб олиш, расмий нуқтаи назарни биринчилардан бўлиб одамларга етказиш.

Мутахассис тўлиқ фикрини аудиоподкастимизда тингланг.

Профессор МГУ рассказал, как распознать фейки
Янгиликлар лентаси
0