Қорақалпоғистон собиқ прокурори коронавирусдан вафот этди

© Генпрокуратура РУзЭкс-прокурор Республики Каракалпакстан Хакимбай Халимов скончался от коронавируса
Экс-прокурор Республики Каракалпакстан Хакимбай Халимов скончался от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халимов Ўзбекистон бош прокурори собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистон прокурори лавозимларида ишлаган. 2017 йилдан 2019 йилгача Президентнинг Қорақалпоғистондаги Халқ қабулхонаси раҳбари бўлган.

ТОШКЕНТ, 22 июл - Sputnik. Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистон собиқ прокурори Ҳакимбай Халимов коронавирус асоратларидан вафот этди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири Бош прокуратура матбуот-хизматига таянган ҳолда.

Россиянинг COVID-19 қарши вакцина синови якунланди: қачон оммавий ишлаб чиқарилади? - Sputnik Ўзбекистон
Россия вакцинаси қачон оммавий ишлаб чиқарилади?

Бош прокуратура раҳбарияти ва жамоаси Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси органларида хизмат қилган 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Халимов Ҳакимбай Ашировичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этган.

Бош прокуратуранинг хабар беришича, 1954 йилда туғилган Ҳакимбай Халимов Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган ва генерал майор унвонига эга бўлган.

Логотип Всемирной организации здравоохранения (ВОЗ) - Sputnik Ўзбекистон
ЖССТ Ўзбекистонга қиймати 4 млн доллардан зиёд инсонпарварлик юкини етказиб берди

Халимов Ўзбекистон бош прокурори собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистон прокурори лавозимларида ишлаган. 2017 йилдан 2019 йилгача Президентнинг Қорақалпоғистондаги Халқ қабулхонаси раҳбари бўлган. 2019 йилдан бери Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган.

Ҳакимбай Халимовда бир неча кун олдин коронавирус аниқланган ва 22 июль куни вафот этган.

Қорақалпоғистонда вирус қурбонлари сони 2 кишига етди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 324 нафарни ташкил қилмоқда.

БССТ маълумотларга кўра, дунёда инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 14,9 миллиондан ошди, 616 минг киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (3,9 млн), Бразилияда (2,2 млн), Ҳиндистонда (1,2 млн) қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0