ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолати 18,1 мингдан ошди.
“2020 йил 22 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 171 (+290) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Янги касалланганларнинг 131 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 61 нафар Андижон вилоятида, 50 нафари Сурхондарё вилоятида, 19 нафари Қашқадарё вилоятида, 16 нафари Наманган вилоятида ҳамда 13 нафари Хоразм вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу пайтга қадар 9 521 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (52 фоиз) соғайган. Қурбонлар сони 96 нафарга етган.
Ҳозирда мамлакатда 8 554 нафар бемор даволанмоқда.Улардан 101 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.