Токио Тошкентга Афғонистон бўйича янги маслаҳат шаклини таклиф қилди

© Mj-birdФлаг Японии
Флаг Японии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Япония Ўзбекистоннинг узоқ муддатли афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш борасида олиб бораётган сиёсатини юқори баҳолади.

ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Токио “Япония-Ўзбекистон-Афғонистон” уч томонлама маслаҳат шаклини яратишни таклиф қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов встретился со спецпредставителем США по афганскому примирению Залмаем Халилзадом и главным исполнительным директором корпорации финансирования международного развития США (DFC) Адамом Болером - Sputnik Ўзбекистон
Камилов АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили билан учрашди

Ушбу таклиф Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ва Япониянинг Афғонистон бўйича махсус вакили Катсухито Такахаши билан онлайн музокаралари чоғида билдирилди.

Таъкидланишича, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Япониянинг Афғонистон можаросини тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, тўғридан-тўғри афғонлараро ички музокараларни тезроқ бошлаш масалалари муҳокама қилинди.

Япония Ўзбекистон раҳбариятининг узоқ муддатли афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, мамлакатни минтақавий сиёсий ва иқтисодий жараёнларга интеграция қилиш борасида олиб бораётган сиёсатини юқори баҳолади.

“Афғонлараро тинчлик музокараларини илгари суриш, шунингдек, иқтисодий йўналишдаги Ўзбекистоннинг юқори нуфузи ва ролини инобатга олган ҳолда, Катсуҳито Такаҳаши “Япония-Ўзбекистон-Афғонистон” уч томонлама маслаҳат шаклини яратишни таклиф қилди”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, Афғонистон миллий иқтисодиётини тиклаш, мамлакатда турли инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигининг устувор йўналишлари бўйича атрофлича фикр алмашилди.

Янгиликлар лентаси
0