Пандемия Янги йилгача давом этади – академик

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишДевушка в природно-ландшафтном парке "Зарядье" в Москве
Девушка в природно-ландшафтном парке Зарядье в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияда 2021 йилгача коронавирус билан боғлиқ вазият ўзгармайди – Россия Фанлар академияси ходими Виктор Малеев.

ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Россияда 2021 йилгача коронавирус билан боғлиқ вазият ўзгармайди, дейди Россия Фанлар академияси академиги Виктор Малеев."Россиянинг келажаги. Миллий лойиҳалар" портали хабарига асосан.

Европа кенгаши президенти Шарль Мишел ва Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен Брюсселда бўлиб ўтган ЕИ саммитида, 21.07.20 - Sputnik Ўзбекистон
“Ўрдакчалар рақси” ёки пандемия вақтида сиёсатчилар қандай саломлашмоқда

"Глобализация, одамлар самолётларда учмоқда, шунинг учун Янги йилгача аниқ тугамайди ва эҳтимол мавсумий ўсиш ҳолатлари бўлиши мумкин", - деди у.

Малеев Россияда ҳар куни олти мингдан кўпроқ ҳолат аниқланади ва бу рақам бир зумда 500 га тушиб кетиши ёки 12 мингга кўтарилиши мумкин эмаслигини эслатди. Москва ва Москва вилоятида кунига мингдан кам ҳолат аниқланмоқда, бундан кўп бемор касалхонадан чиқмоқда. Шу тарзда коллектив иммунитет ҳосил бўлмоқда.

"Агар бизда кузда вакцина пайдо бўлса, уни ҳали ишлаб чиқариш керак, 100-300 доза вакцина тайёрлаб, тинчланиб бўлмайди. Миллионлаб доза ҳисоб-китоб қилинмоқда, бу эса вақтни талаб этади. Яна бир бор такрорлайман: биринчи тўлқин ҳали тугамади, аммо олдинда - куз ва совуқ об-ҳаво", - дея қўшимча қилди мутахассис.

Янгиликлар лентаси
0