ОАВ: Британия махсус хизматлар ваколатларини кенгайтирмоқчи

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишЛОндон
ЛОндон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги қонунларга мувофиқ, АҚШ ва Австралиядаги ёндашувлар намунаси асосида расмий "чет эл агентлари реестри" ташкил этилиши мумкин, дея таъкидлайди нашр. Ўз фаолияти ҳақида хабар бермайдиганлар депортация қилиниши ёки қамоққа олиниши мумкин.

ТОШКЕНТ, 22 июл - Sputnik. Британия бош вазири Борис Джонсон чет эл аралашувига қарши кураш учун махсус хизматларга кўпроқ ваколатлар тақдим этишга тайёр, деб хабар қилмоқда Times нашри.

Вид на телебашню Бордж-е Милад в Тегеране - Sputnik Ўзбекистон
Эрон ТИВ Британия элчисини мамлакат ишларига аралашишда айблади

Ҳукумат мамлакатда "душманлар фаолиятига" тўсқинлик қилувчи янги қонунларни ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Янги қонунларга мувофиқ, АҚШ ва Австралиядаги ёндашувлар намунаси асосида расмий "чет эл агентлари реестри" ташкил этилиши мумкин, дея таъкидлайди нашр. Ўз фаолияти ҳақида хабар бермайдиганлар депортация қилиниши ёки қамоққа олиниши мумкин.

Чет эл агентларини рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун (FARA) АҚШда 1938 йилдан буён амал қилиб келади. Ушбу қонун нормаларига мувофиқ, чет эл агенти сифатида рўйхатга олинган компаниялар ёки шахслар ўз фаолияти, шу жумладан, молиявий ҳолати ҳақидаги маълумотларни америка ҳукуматига ошкор қилиши лозим.

Сешанба куни британ парламентининг разведка бўйича қўмитаси РФнинг Британия сиёсатига аралашуви ҳақида докладни эълон қилди. Россия кўп маротаба турли давлатлардаги демократик жараёнларга таъсир кўрсатишга уриниш бўйича айбловларни рад этиб келган. Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков эса бу айбловларни "мутлақо асоссиз", деб атаган. РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров, турли давлатлардаги сайловларда Россиянинг қўли борлиги ҳақидаги таъкидлар ҳақида гапирар экан, буни тасдиқловчи бирорта факт йўқлигини маълум қилган.

Янгиликлар лентаси
0