"Ермак" Ўзбекистонга нимаси билан маъқул келди?

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Россиядан 5та "Ермак" русумли янги юк электровозлари сотиб олган эди. Дунёда энг қувватли ҳисобланадиган ушбу электровозлар нималарга қодир эканини инфографикамизда томоша қилинг.

Яқинда Тошкент Марказий вокзалида "Ермак" типидаги иккита янги уч секцияли электровоз намойиш этилган эди. Йил якунига қадар яна шундай электровозларнинг учтаси келтирилиши режалаштирилган.

"Ермак" Электровозлар қуввати 9840 кВт/соатга тенг. Ҳаракатдаги минимал тезлиги 49,9 километр/соатни, энг юқори тезлиги 110 километр/соатни ташкил этади.

Ушбу темир йўл паҳлавонининг устуворлик томонлари қуйидагилардан иборат: 

  • серияли модел
  • фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш осон
  • эҳтиёт қисмлар топиш осон
  • юқори юк кўтариш хусусиятига эга
  • рельеф ва оғир шароитларга чидамли

Россиянинг Новочеркасск электровагон заводида ишлаб чиқилган ушбу электровоз ҳақида батафсил инфографикамизда томоша қилинг. 

Янгиликлар лентаси
0