Дори воситаларини рецептсиз сотганлик учун жазо кучайтирилди

CC0 / Unsplash / Tbel Abuseridze / Продажа лекарств в аптеке
Продажа лекарств в аптеке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар дорини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини такроран бузганлик учун 5 йилгача қамалиш мумкин.

ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Ўзбекистонда кучли таъсир этувчи дори воситаларини рецептсиз сотганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланди.

Янги қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда Жиноят кодексининг сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситалари айланиши билан боғлик ноқонуний ҳаракатлар учун жавобгарлик кўрсатилган моддаларига тегишли қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Жиноят кодексининг 186³-моддасига киритилган қўшимчага кўра, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузганлик учун алоҳида жавобгарлик белгиланди.

Ушбу ҳаракатни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этганлик учун айбдор 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Мазкур ўзгартиришлар қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач амалга киритилади.

Янгиликлар лентаси
0