Афғон қиз ота-онасини ўлдирган икки нафар “Толибон”* жангарисини отиб ташлади

© AP / Allauddin KhanБоевики движения Талибан*
Боевики движения Талибан* - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Афғонистоннинг Гор провинциясида 14 ёшли Камар Гул ота-онасини ўлдирган икки нафар “Толибон”* жангарисини отиб ташлади.

ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Афғон қиз ота-онасини ўлдирган икки нафар “Толибон”* жангарисини отиб ташлади.

“Толибон” яна ҳужум қилмоқда: Афғонистонда қатор терактлар юз берди - Sputnik Ўзбекистон
“Толибон”* яна ҳужум қилмоқда: Афғонистонда бир нечта теракт содир этилди

Ҳодиса Афғонистоннинг Гор вилоятидаги қишлоқда юз берди. “Толибон” жангарлари 14 ёшли Камар Гул исмли қизнинг уйига бостириб кирди. Жангарилар отасини уйдан олиб чиқиб, ўлдиришди. Шунингдек, эрини ҳимоя қилишга уринган қизнинг онаси ҳам жангарилар томонидан ўлдирилди.

"Уйда бўлган Камар Гул, оиласига тегишли бўлган АК-47 автоматини олиб, аввал ота-онасини ўлдирган икки нафар жангарини отиб ташлади, кейин эса яна бир неча жангарини ярадор қилди", - деди маҳаллий полиция бошлиғи Хабибураҳмон Маликзода.

Вилоят губернатори вакилининг сўзларига кўра, айни вақтда афғон ҳарбийлари Гул ва унинг укасини "хавфсиз жойга" олиб кетишди.

* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилот

Янгиликлар лентаси
0