Мураккаб жумбоқ: зебралар акс этган сурат интернетда катта баҳсга сабаб бўлди

CC0 / Unsplash / Tim Gouw / Студент работает за компьютером
Студент работает за компьютером - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳиндистонлик фотосуратчи Сарош Лодининг зебралар акс этган сурати фойдаланувчилар орасида топтишувга сабаб бўлди.

ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ҳиндистонлик  фотосуратчи,  ёввойи табиат манзараларини суратга олиш бўйича ҳақиқий устаси Сарош Лоди икки бош зебрани ўзгача кўринишда суратга олишга муваффақ бўлди. Суратчи Twitter’да жойлаштирган расм кўплаб интернет фойдаланувчилари эътиборини тортди.

​

“Қайси зебра олдинда, чап ёки ўнг томондагиси?” – деган саволни қўйди муаллиф.

Сурат дарҳол кўплаб фойдаланувчилар орасида тортишувларга сабаб бўлди.

Аксарият фойдаланувчилар “чап томонда турган зебра олдинда”, деган фикрни билдиришди.

“Ўнг томондагиси орқада ва қарама-қарши томонга кетмоқда, чапдагиси эса – олдинда ва камерага қарамоқда”, - деб ёзган @DMRC181.

Бироқ, баъзи фойдаланувчилар эса ўнг томонда турган зебра олдинда деган хулосага келишди.

"Жуда қийин, аммо қулоқлар ҳолати - бу жумбоқнинг калити. Менимча, бу ўнг томондагиси", - деб тахмин қилди @AndrsValero8.

"Ўнг томондагиси, сояга қаранг", -  деб қўшимча қилди @mars_atk.

 

Янгиликлар лентаси
0