ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Келажакда Африка қитъаси икки қисмга бўлинади. Бу ҳақда олимлар тектоник плиталар ҳаракатланишини таҳлил қилиш натижаларига асосан маълум қилишди.
Africa is splitting apart, creating a new ocean. Like we didn't have enough oceans.https://t.co/Pr5Ib8aQC7
— Jazz Shaw (@JazzShaw) July 17, 2020
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бу жараён айни вақтда юз бермоқда. Буни бир неча йил олдин Кениянинг жануби-ғарбий қисмида тўсатдан пайдо бўлган ёриқ тасдиқлайди. Унинг узунлиги бир неча километрга, чуқурлиги 15 метр ва кенглиги 20 метргача етади.
Африка раскалывается на две части, и этому есть подтверждение! В юго-западной части Кении появилась крупная трещина pic.twitter.com/x3MXSkkyFF
— CGTN на русском (@cgtnrussian) April 1, 2018
Бундан ташқари, Эфиопиянинг Афар минтақасида шунга ўхшаш ёриқ мавжуд. У бир вақтнинг ўзида турли йўналишда аста-секин ҳаракатланадиган учта тектоник плиталарнинг бирлашмасида жойлашган.
2005 йилда ҳосил бўлган ёриқ ҳар йили кенгаймоқдда. Айни вақтда унинг узунлиги 56 километрни ташкил қилмоқда.
“Буларнинг барчаси Африканинг аниқ бўлиниб кетишидан далолат бермоқда”, - дейди мутахассислар.
Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Африканинг ажралиб чиққан икки қисми ўртасида янги океан пайдо бўлади. Сув ҳавзасини шакллантириш учун 5-10 миллион йил керак бўлади. У Аден кўрфази ва Қизил денгиз сувларидан ҳосил бўлади.
Қизил денгиз ва Аден кўрфази ҳам бир вақтлар Африка ва Араб тектоник плиталари туфайли вужудга келган.