"Ермак юкдан қўрқмайди": энг кучли локомотивлар Ўзбекистонга етиб келди

Oбуна бўлиш
Тошкент Марказий вокзалида "Ермак" типидаги иккита янги уч секцияли электровоз, Multi Tasker KRC 1200UZ русумли кўп функцияга эга кранли механизм ҳамда TEM2-6606 русумли локомотив намойиш этилди.

ТОШКЕНТ, 18 июл - Sputnik. "Ўзбекистон темир йўллари" Россиядан янги электровозлар олиб келди, деб хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

© Sputnik / Рамиз БахтияровПриборная панель грузового электровоза "Ермак"
Ермак юкдан қўрқмайди: энг кучли локомотивлар Ўзбекистонга етиб келди - Sputnik Ўзбекистон
Приборная панель грузового электровоза "Ермак"

Қайд этилишича, Тошкент Марказий вокзалида "Ермак" типидаги иккита янги уч секцияли электровоз, Multi Tasker KRC 1200UZ русумли кўп функцияга эга кранли механизм ҳамда TEM2-6606 русумли локомотив намойиш этилди. Йил якунига қадар яна шундай электровозларнинг учтаси келтирилиши режалаштирилган.

© Sputnik / Рамиз БахтияровДва грузовых электровоза "Ермак" доставлены в Ташкент
Ермак юкдан қўрқмайди: энг кучли локомотивлар Ўзбекистонга етиб келди - Sputnik Ўзбекистон
Два грузовых электровоза "Ермак" доставлены в Ташкент

Электровозлар қуввати 9840 кВт/соатга тенг. Ҳаракатдаги минимал тезлиги 49,9 километр/соатни, энг юқори тезлиги 110 километр/соатни ташкил этади. Multi Tasker KRC 1200UZ эса айни пайтда МДҲ давлатларида ягона бўлган кўп функцияга эга кранли механизмдир. У Германиянинг Kirow Ardel GmbH заводида ишлаб чиқарилади.

© Sputnik / Рамиз БахтияровЭлектровоз "Ермак" на вокзале в Ташкенте
Ермак юкдан қўрқмайди: энг кучли локомотивлар Ўзбекистонга етиб келди - Sputnik Ўзбекистон
Электровоз "Ермак" на вокзале в Ташкенте

Тақдимот маросимида, шунингдек, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ локомотив паркидаги янгиланган (модернизация қилинган) иккита локомотив ҳам тақдим этилган.

"Улар "Ўзбекистон" депосидаги нафақат биринчи капитал таъмирдан чиққан поездлар, балки мамлакатимизда электровозларнинг капитал таъмирланишини янги босқичга кўтариш учун дастлабки қадамдир", — деган электровоз машинисти Вострейкин Владимир.

Эслатиб ўтамиз, май ойи ўрталарида Ўзбекистон Россиядан бешта электровоз сотиб олиши хабар берилган эди.

Янгиликлар лентаси
0