Қарзни бермаслик учун уриб ўлдирди: Жиззахдаги қотиллик тафсилотлари

© Sputnik / СтрингерОказание первой помощи
Оказание первой помощи  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йил 12 июль куни Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига бир фуқаро мурожаат қилиб, акаси 1964 йил туғилган М.Б. йўқолиб қолганлигини айтган.

ТОШКЕНТ, 17 июл - Sputnik. Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида истиқомат қилган 1987 йилда туғилган фуқарога нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. У пулни қайтармаслик мақсадида қарз олиб турган танишини ўлдириб, чуқурга кўмиб юборганликда айбланмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ хабар бермоқда.

Милиция - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда ёш эркак ўлдирилди ва жасади "Зарафшон"га оқизилди

Гумондор олган қарз миқдори маълум эмас.

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 12 июль куни Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига 1982 йил туғилган М.Ш. мурожаат қилиб, акаси 1964 йил туғилган М.Б. йўқолиб қолганлигини айтган.

Фуқаро М.Б. мактабгача таълим ташкилоти спорт тўгараги тарбиячиси бўлиб ишлаб келган. У жорий йилнинг 8 июль куни соат 02:00 лар атрофида маҳалласи ҳудудида спорт билан шуғулланиш учун югуришга чиқиб, изсиз йўқолган.

Мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар ходимлари томонидан бошлаб юборилган тезкор қидирув ва суриштирув ишлари натижасида Шароф Рашидов туманида истиқомат қилган Т.А.нинг фуқаро М.Б.ни бош ва энса соҳасига қаттиқ тўмтоқ жисм билан уриб, маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биноси рўпарасидаги чуқурга кўмиб юборгани аниқланди.

Фуқаро Т.А. марҳум М.Б.дан қарздор бўлган ва пулларни қайтармаслик учун мазкур қотилликка қўл урган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0